Халқ билан мулоқот — депутатлик масъулиятини оширмоқда

12 Декабрь, 17:51 • Депутатлик гуруҳи, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 201 марта кўрилди • Комментариев к записи Халқ билан мулоқот — депутатлик масъулиятини оширмоқда нет

Ҳар қандай сиёсий партиянинг илгари сураётган ғоясини жамоатчилик орасида кенг оммалаштириш, унинг мақсад ва вазифалари моҳиятини кенг тарғиб этиш кўп жиҳатдан қуйи бўғинлар ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлар зиммасига катта масъулият юклайди. Шу маънода бугунги демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнлари партияларнинг ҳудудий Кенгашлари фаолиятини ҳамда, депутатлик гуруҳлари ишини кучайтиришни тақозо этмоқда.

Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан жорий 2017 – йилни Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилиниши ва 12 июль куни бўлиб ўтган видео селектор йиғилишидаги қилган маърузалари барча қатори Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоларини хам масъулиятини икки ҳисса оширди.

Бу борада партиянинг амалдаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашда партия ташкилотлари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳларининг таъсирини кучайтириш, аҳоли орасида қонунлар мазмун — моҳиятини кенг тарғиб қилиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси ишлаб чиқилган. Лойиҳа доирасида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни депутатлик гуруҳи аъзолари билан биргаликда жойларга чиқиб аҳолини ўйлантираётган муаммолар бартараф қилинмоқда. Жумладан, Гулбулоқ маҳалласида яшайдиган фуқаро Дилрабо Саримсокованинг 1995 — йилда туғилган фарзанди Азимжон Саримсоков 2 йилдан буён бетоблиги, тўшакда ётиб қолгани ва дори — дармондан кийналаётганлиги хақида мурожаат қилган. Мурожаат бўйича Сайҳунобод туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокорига, беморга керакли дори – дармон етқазиш ва тиббий кўрикни шифокорлар томонидан уйида ўтказиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилиши тўғрисида сўров киритилди. Депутатлик сўрови натижасида фуқарога ўз уйида тиббий кўрик ташкил этилиб, унга керакли тиббий муолажалар қилинди.  Бугунги кунда патронаж ҳамшираси бемор ахволидан ҳар куни хабар олиб турибди.

Бундан ташқари депутатга Бахмалсой маҳалласида яшовчи фуқаро Рашид Жўраев кўчада ичимлик суви кранлари мавжуд эмаслиги бўйича мурожаат қилди. Мурожаат юзасидан Сайҳунобод туман Сувоқава бўлимига депутатлик сўрови юборилди. Сўров бўйича  мутаҳассислар ҳудудга келиб, маҳалладаги 15 та хонадон ичимлик суви билан таъминланди. Шунингдек, ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро Анора Раҳмонқулова ўғлининг ишсиз юрганлиги сабабли иш билан таъминлашда амалий ёрдам сўраган. Мурожаат бўйича Сайҳунобод туман Бандликка кўмаклашиш бўлимига мурожаат қилдик. Фуқаро рўйхатга олинди ва яқин орада иш билан таъминланиши назоратга олинди.

Бундан ташқари фуқаро Аҳад Бойқулов ва бир гуруҳ фуқаролар маҳалла ички йўлларида қиш фаслида умуман ҳаракатланишнинг иложи йўқлиги сабабли тош тўкиш лозимлиги юзасидан амалий ёрдам сўраган. Ушбу мурожаат юзасидан Сайҳунобод туман йўл хизмати ташкилотига сўров киритилди ҳамда депутатларимиз саъй ҳаракатлари туфайли мурожаат ижобий ҳал этилиб, белгиланган ҳудудга тош тўкилишига эришилди.

Бахмалсой МФЙ Тўра Сулаймон кўчасида яшовчи нафақахўр фуқаро Абдураҳмон Хатамов туман Электр энергиясидан асоссиз равишда 5 млн. қарздорлик юзага келганлигидан шикоят қилган. Гуруҳимиз билан биргаликда муаммони ўргандик. Пул тўланган квитанциялар бўйича барча маълумотлар текширдик. Шундан сўнг туман Электр таъминоти бўлимига мурожаат қилдик. Ҳақиқатан хам англашилмовчилик юзага келганлиги аниқланди ва муаммо бартараф этилиб, англашилмовчилик учун нафақаҳўрдан узр сўралди.

Бундан ташқари алоҳида таъкидлашим керакки, депутатлик гуруҳимиз билан биргаликда Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори М.Бобоевнинг “Сайхунобод тумани тиббиёт бирлашмасининг 2017 — йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида амалга оширган ишлари тўғрисида”ги ҳисоботини тингладик. Ушбу масала Халқ депутатлари Сайхунобод туман Кенгаши “Ижтимоий – маданий ривожлантириш” бўйича доимий комиссиясига ва Халқ депутатлари Сайхунобод туман Кенгаши сессияси муҳокамаси кун тартибига ҳам киритилди.

Тўғри, депутатлик гуруҳимиз фуқаролардан тушаётган аризаларни ўрганиб, мавжуд муаммони мутасадди ташкилотлар кўмагида ҳал этишга бирмунча муваффақ бўлаяпди. Шунга қарамасдан депутатлик гуруҳимиз  ташаббускорлигини ошириш масаласи доимий диққат — эътиборимизда бўлиши керак. Бунда партия сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, электорат манфаатларини ҳимоя қилишда депутатлик гуруҳларидан янгича ёндошув, изланиш ва ташаббускорлик талаб қилинади.

Эркин Саидов,

Халқ депутатлари Сайҳунобод туман

Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП

депутатлик гуруҳи раҳбари.

Халқ билан мулоқот — депутатлик масъулиятини оширмоқда was last modified: Декабрь 12th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »