Халқ билан мулоқот — ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг энг самарали йўли

11 Декабрь, 18:25 • Партия лойиҳаси, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 149 марта кўрилди • Комментариев к записи Халқ билан мулоқот — ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг энг самарали йўли нет

Маълумки, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг “Адолат қонун устиворлигида” лойиҳаси доирасида юртдошларимиз билан самимий мулоқотлар қизғин кечмоқда. Бу борада  Янгиариқлик партиядошларимиз ҳам фаолликни қўлдан беришмаяпди.

Хусусан, партиянинг Янгиариқ туман ташкилоти аъзолари ҳамда депутатлари иштирокида маҳаллаларда, ўқув масканларида, меҳнат жамоаларида ўтказилаётган учрашув ва мулоқотлар фуқароларни ўйлантириб келаётган муаммоларни ечимини топишга имкон яратмоқда.

Фаоллар тумандаги Янгиобод маҳалласида яшовчи аҳоли билан ташкил этилган давра суҳбатида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг халқимиз ҳаётида тутган ўрни ва натижалари хусусида тегишли фикрлар билдиришди. Шунингдек, халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгаши депутати Қ.Жуманиёзов, Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Раҳимов, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий-тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи О.Хўжаниёзовлар хамжиҳатликда маҳалла ахли билан дилдан мулоқотлар қилиб, бир қанча хонадонларга ташриф буюришди. Аҳолининг яшаш шароитлари билан танишиб, уларнинг талаб ва таклифларини ўрганишди.

И.Ахмедов ичимлик суви танқислигига барҳам бериш, А.Маткаримов электор таъминотини яхшилаш, Ш.Бобожанов маҳалла ҳудудини ободонлаштириш соҳасида ёрдам сўраб мурожаат қилдилар. Фаоллар томонидан фуқароларнинг бу талаб ва таклифларини бажариш чора-тадбирлари кўрилди. Муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарилди.

Мулоқотлар давомида аҳоли турмуш фаровонлигини ўстириш, бандликни таъминлаш, савдо, маиший хизмат ва бошқа соҳаларни ривожлантириш мақсадида туманда олиб борилаётган ишлар бўйича маълумотлар берилди.

   Туманда  мулоқотлар давом этмоқда.

 Барногул САФАЕВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Янгиариқ туман Кенгаши  раиси

Халқ билан мулоқот — ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг энг самарали йўли was last modified: Декабрь 11th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »