Халқ дилидаги гап

25 Декабрь, 12:55 • Депутат минбари, Муносабат, Фракция, Янгиликлар • 58 марта кўрилди • Комментариев к записи Халқ дилидаги гап нет

Президентимизнинг тарихий Мурожаатномаси биз парламент аъзоларини янада руҳлантирди. Дастлаб Юртбошимиз мамлакатимизда жадал суръатларда олиб борилаётган ислоҳотларга юксак баҳо бериш баробарида, тараққиётимизга тўсиқ бўлаётган муаммолар хусусида ҳам аниқ рақамлар асосида тўхталиб ўтди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтган йилда ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ қабулхоналари” орқали жойлардаги қанчадан-қанча муаммолар бартараф этилган бўлсада, лекин шу билан бирга узоқ ҳудудларда ҳали ечилмаган муаммолар жуда кўплиги қайд этилди. Мамлакатимизда Ҳаракатлар стратегияси доирасида қабул қилинган дастур орқали қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Фуқароларимизнинг эртанги кунга ишончи тобора ошиб бормоқда. “Халқ давлат идораларига эмас балки, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойил бугунги кун талабига айланиб улгурди.

Президентимиз ўтган даврда ташкил этилган мазкур қабулхоналар орқали қарийб бир ярим миллион мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг аксарияти ижобий ечим топганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ, прокуратура ва ички ишлар тизимида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ўз натижасини бера бошлаганини барчамиз ҳис этиб турибмиз. Ўтган йилда иқтисодиётимизни янги йўналишларида изчил амалга оширилаётган жами 161 та йирик саноат лойиҳалари амалга оширилди. Миллий валютамизни эркин конвертация қилишга киришдик. Юридик ва жисмоний шахслар хорижий валютани тижорат банкларидан чекловсиз сотиб олиш ва эркин сотиш имконига эга бўлди. Чет эл валютасининг олди-сотди операциялари ҳажми либерализация даврига нисбатан 1,5 баробар ошиб, ўртача 1,3 миллиард долларни ташкил этди. Шу билан бирга, давлатимизнинг олтин-валюта захиралари йил давомида 1,1 миллиард долларга кўпайгани барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди.

2017 йилда янги саноат корхоналарини қуриш, хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан 336 мингдан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилди. Кам таъминланган оилаларни уй-жой билан таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, шаҳар ва қишлоқларимизда жами 3,5 миллион квадрат метрдан зиёд намунавий уйлар ва кўп қаватли уй-жойлар қурилди. Бу ўринда Президентимиз “халқимиз эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни кўришни истайди”— деб эътироф этгани ҳам бежиз эмас.

Бундан ташқари, ўтган йилда юртимиздаги 15 та олий таълим муассасаларида сиртқи бўлимлар ташкил этилди. Юртбошимиз “мана кўрасизлар, йиллар ўтади, лекин ёшларимизга, келажагимизга қилган бундай эътиборимиз албатта ўз мевасини беради, мен бунга ишонаман” — деганларида нафақат ёшларимиз балки, бутун Симпозиумлар саройида ўтирганларнинг олқишларига созовор бўлди.

Президентимиз томонидан 2018 йил мамлакатимизда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш” йили деб эълон қилинди. “Тадбиркорларимизга муносиб шарт-шароитларни яратиш, уларнинг олдида турган барча тўсиқларни олиб ташлаш, янги фикр, янги ғоя, янги инновацияларни ривожлантириш, айниқса, мазкур соҳага ёшларимизни жалб қилиш устувор масалаларимиздан бири ҳисобланади” — деди муҳтарам Президентимиз. Шу билан бирга шу йил 12 июлда Олий Мажлис аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочисига айланиши зарурлигини алоҳида таъкидлаб олдимизда турган масалаларга эътиборимизни қаратган эдилар.

Президентимиз қонунлар муҳокамасига кенг халқ оммасини жалб қилиш, бунинг учун замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, жумладан, Интернет тармоғида махсус “майдон”лар яратиши зарур, деб мамлакатимиз фуқаролари давлат ва жамият ҳаётига дахлдор муҳим масалалар бўйича ўз фикрларини билдиришлари учун Интернет жаҳон тармоғида “Менинг фикрим” деб номланган махсус веб-саҳифа ташкил этиш фикрини илгари сурдилар. Бу ташаббус барча парламентимиз аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур мурожаатномадаги ҳар бир масала биз парламент аъзолари учун келажакда дасуриламал бўлиб хизмат қилишига ишонамиз.

Жамшид ПИРМАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Халқ дилидаги гап was last modified: Декабрь 25th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »