Халқ фикри билан яшашимиз лозим

23 Декабрь, 11:15 • Депутат минбари, Муносабат, Фракция, Янгиликлар • 177 марта кўрилди • Комментариев к записи Халқ фикри билан яшашимиз лозим нет

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишнинг энг муҳим вазифалари юзасидан Олий Мажлис депутатларига қилган мурожаати мустақиллик йилларида биринчи бор қилинган дадил ва муҳим қадам бўлди.

Президент мурожаатида мамлакат тараққиётининг замонавий босқичида кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилаётганлиги билан бир вақтда ҳали ечимини кутиб турган масалалар, йил давомида йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида ҳам аниқ ва батафсил таҳлилларга асосланган маълумотлар берилди.

Келгусида йили Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мақсадларига эришиш йўлида давлат бошқарувининг мутлақо янги, самарали ва сифатли фаолият юритувчи тизимини яратишни, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг уйғун фаолиятини ташкил этиш бўйича илғор ечимлар ёритиб берилди.

Президентимиз кириб келаётган янги – 2018 йилни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилди.

Аҳамиятлиси давлат раҳбари Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси сайловолди дастурида белгиланган ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти, демократик ҳуқуқий давлат, кучли, адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш, маънавий жипслашган жамиятни шакллантиришга эришиш ғоясини амалга оширишга ҳамоҳанг бўлган масалалар, жумладан, иқтисодиёт яъни тармоқлари ва ижтимоий соҳани модернизациялаш, ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини юксалтириш бўйича давлат сиёсатини муваффақиятли амалга оширишга тўсқинлик қилувчи қатор тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этишнинг ҳуқуқий асосланган механизмларини белгилаб берди.

Президентимиз мурожаати Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари зиммасига ҳам катта вазифалар юклайди. Албатта, биз – депутатлар ҳеч бир соҳадаги ислоҳотларга томошабин бўлишимиз керак эмас. Одамларимизнинг дунёқараши ўзгариб, яшаш шароитини яхшилаш учун меҳнат қилишмоқда. Демак, депутатлар маърузада билдирилган фикрлардан келиб чиқиб, парламент ва депутатлик сўрови, тегишли давлат идоралари раҳбарлари ахборотларини эшитиш каби ваколатлардан кенг фойдаланиш керак.

Дарҳақиқат, мамлакатимизни ривожланишининг асосий йўналишлари олдиндан белгилаб олиниши, унда ҳар бир давлат ҳокимияти органларининг роли ва ўрнини аниқ белгилаб берилиши, албатта, ўзининг самарасини беради. Ўз ўрнида бу Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ишининг самарали бўлишида  ҳам муҳим омил бўлади.

Албатта, мурожаатномадаги аниқ вазифаларни амалга ошириш орқали эл-юртимиз тинчлиги, Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида янги-янги марраларни қўлга киритилишига ишончимиз комил.

Мурожаатномада билдирилган фикрлар, белгиланган вазифаларни амалга оширишда ҳар биримиздан юксак масъулият ҳамда ватанпарварликни талаб этади.

Ёрмамат ХОЛИЯРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Халқ фикри билан яшашимиз лозим was last modified: Декабрь 23rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »