Хоразмда партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси амалга оширилмоқда

7 Декабрь, 15:09 • Партия лойиҳаси, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 13 марта кўрилди • Комментариев к записи Хоразмда партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси амалга оширилмоқда нет

Мамлакатимизда сўнгги йилларда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёнида атроф муҳитни асраб-авайлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг тиббий маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

   Айни пайтда юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида жойларда ҳашар тарбирлари қизғин тус олмоқда. Партиядошларимиз юртимизнинг ободлиги учун сидқидилдан меҳнат қилишмоқда. Бу борада хоразмлик сафдошларимиз ҳам фаолликни қўлдан беришмаяпди.

Куни кеча мазкур лойиҳа доирасида Урганч шаҳрида кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда партиянинг вилоят, Урганч шаҳар  Кенгаши, Ўзбекистон Автомобил ва дарё транспорт агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси, Урганч Тиббиёт бирлашмаси, вилоят Бандлик бош бошқармаси, Урганч шаҳар Ободонлаштириш бўлими, Хоразмтелерадиокомпанияси, S-Иқбол телеканаллари ҳамкорлигида  соат 10:00 дан 17:00 га қадар  ташкил этилган ҳашар ҳамда “Тозалик-соғлик гарови” акцияси  юртдошларимизнинг фаоллигида қизғин кечди.

Ҳашарни ташкил этишдан кўзланган мақсад, партиянинг лойиҳасини амалга ошириш билан биргаликда, хонадонлар, маҳаллаларнинг озодалигига эришиш, фуқаролар, айниқса, ёш авлод онгида атроф-муҳитнинг тозалигини сақлаш кўникмасини шакллантириш.

Урганч шаҳридаги “Навбаҳор”, “Авесто”, “Машъал” маҳалла фуқаролар йиғинлари, Урганч шаҳар Тиббиёт бирлашмаси, Бандлик бош бошқармаси, Урганч шаҳар Туризм ва тадбиркорлик касб-хунар коллежи, 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби, 5-сон умумўрта таълим  мактаби ҳудудларидаги боғ-роғлар, ариқлар, йўлаклар тозаланди.

Тадбирлар давомида партия фаоллари, кекса нуронийлар томонидан ёшларга юртимиз кундан-кунга чирой очиб бораётгани, шаҳар ва қишлоқларимиз обод бўлиб, уй-жойлар, кўплаб-ҳиёбон ва дам олиш масканлари бунёд этилаётгани тўғрисида таъкидлашди. Бунга жавобан юртни озода ва покиза сақлаш барчанинг инсонийлик бурчи эканини уқтиришди.

Анвар Бекчанов, тадбир иштирокчиси:

–  Бугун жамоамиз ва ўқувчилар билан коллежимиз атрофларини барг-хазонлардан, боғини шох-шаббалардан, ёввойи ўтлардан тозаладик. Ҳаёт тажрибасига эга бўлган инсонлардан яшаб турган маконимизни софлигини, тозалигини асрашга хар бир фуқаро даҳлдор эканини яна бир бор тушуниб етдик.

    Ҳашар давомида лойиҳа Консепциясида белгиланган номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланди. Жумладан,  “Энг покиза маҳалла” номинацияга “Навбаҳор” маҳалласи, “Энг покиза кўча” номинацияга “Машъал” маҳалласига қарашли Хонқа кўчаси, “Энг покиза хонадон” номинацияга  “Авесто” маҳалласи  3-хонадонда яшовчи Атахан Матяқубов оиласи  эга бўлди.

Ғолиблар ва ҳамкор ташкилотлар партия вилоят Кенгашининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                 Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Хоразмда партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси амалга оширилмоқда was last modified: Декабрь 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »