Хоразмлик иқтидорли ёшлар рағбатлантирилди

30 Декабрь, 11:55 • Партия лойиҳаси, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 212 марта кўрилди • Комментариев к записи Хоразмлик иқтидорли ёшлар рағбатлантирилди нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан воҳамиз бўйлаб иқтидорли ёшларни излаб топиш ва уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар тобора фаоллашиб бормоқда. Партиянинг ёшларга қаратилган ўнлаб лойиҳалари доирасидаги тадбир ва учрашувлар хоразмлик ёшлар томонидан илиқ кутиб олинмоқда. Ўтказилган тадбирлар давомида иқтидорли ва фаол ёшлар кашф этилиши натижасида партиямиз сафи иқтидорли ёшлар ҳисобига ошиб бормоқда.

Куни-кеча Урганч Транспорт-саноат касб-ҳунар коллежидаги партиянинг “Ватан келажаги – ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Глобаллашув жараёнидаги мафкуравий таҳдидларга қарши, мустаҳкам маънавий иммунитет” мавзусидаги тадбир ҳам ёшларнинг фаоллигида қизғин кечди.

Тадбирга партия фаоллари билан биргаликда, ижодкорлар, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган мақсад ёшлар онгида мафкуравий бўшлиқни тўлдириш ва мафкуравий иммунитетни шакллантириш, Ватанига садоқатли, юрт дарди билан яшайдиган, халқига хизмат қиладиган баркамол авлодларни тарбиялаш.

Тадбирда “Глобаллашув ва мафкуравий иммунитет”, “Ёшларни юксак маънавиятли баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда партиянинг ўрни”, “Мафкуравий иммунитетни жамиятимиз ҳаётидаги ўрни” ва бошқа мавзулардаги маърузалар тингланди. Айниқса, Биринчи Президентимиз И.Каримовнинг “Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни миллат қилишга хизмат этсин”, “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш-энг олий саодат” деб номланган асарларидан ўрин олган мавзуга доир иборалар ёшларнинг диққат марказидан жой олди.

Коллежнинг иқтидорли ўқувчиларидан Мафтунахон Қадамова, партиянинг “Адолат дўпписи”, Муҳаммадали Алланазаров, Бобур Каримбоевлар эса “Адолат белбоғи” ва сертификати билан тақдирландилар. Партияга аъзо бўлиш учун ариза берган ёшларга аъзолик билетлари тантанали топширилди.

Шfхзод Қаландаров, тадбир иштирокчиси, коллеж ўқувчиси:

Тадбир давомида партия фаоллари томонидан биз ёшларга қарата Ватан корига ва унинг истиқболи учун масъул эканимиз тўғрисидаги мурожаатларидан, юртимиз тақдири учун қанчалар керак эканимизни чуқур англаб етдик. Айниқса, иқтидорли тенгдошларимизни партия томонидан қўллаб-қуватланганига ҳавасим келди. Мен ҳам шеъриятга қизиқаман, шеърлар машқ қиламан. Албатта, мен ҳам келгусида ўз устимда ишлашни, изланишни янада кучайтираман ва “Адолат” СДПга аъзо бўлиб халқимга муносиб хизмат қиламан.

Қизғин мулоқот шаклида ўтган тадбирда ёшлар ўзлари қизиққан саволларига жавоб олиши билан бир қаторда иқтидорли ўқувчиларнинг “Ватанимга хизмат қиламан”, “Ўзбекистоним”, “Дўст” каби мавзулардаги ижод намуналари иштирокчиларга кўтаринкилик бағишлади.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Хоразмлик иқтидорли ёшлар рағбатлантирилди was last modified: Декабрь 30th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »