Хорижий валюта муомаласи соддалаштирилди

13 Декабрь, 10:27 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 60 марта кўрилди • Комментариев к записи Хорижий валюта муомаласи соддалаштирилди нет

Иқтисодиётимизни юксалтириш ва тадбиркорликни янада ривожлантиришда хорижий ҳамкорлар билан алоқалар, айниқса экспорт ва импортнининг ўрни катта. Хорижий валюта муомаласи бу борада фаолиятнинг  асосий омилларидан бири демакдир. Айтиш мумкинки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 6 декабрда имзоланган  “Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий  валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги   Фармон соҳа ривожи йўлида  янги  қадам бўлди.

 Мазкур қонун хужжати кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Унга асосан 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 2 000 (икки минг) АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетишда ёзма равишда мажбурий декларация тақдим этиш тартиби бекор қилинди. Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиб кетиш эквивалентда 5000 (беш минг) АҚШ долларига  тенг ёки ундан ошмайдиган сумма доирасида ҳеч қандай рухсатномаларсиз амалга ошириладиган бўлди.

  Фармонга кўра фақат рухсат этилган суммадан ошиқ маблағни мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетиш учун Марказий Банк рухсатномаси талаб этилади.

Белгиланган суммадан ортиқча маблағни олиб чиқиб кетиш тартиби ҳам қаътий белгиланди. Резидентлар томонидан — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсатномси асосида, норезидентлар эса Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида тўлдирилган йўловчи божхона декларацияси асосида амалга оширади.

Эндиликда норезидентлар республикада белгиланган тартибда ташкил қилинган мусобақалар, танлов ва олимпиадаларнинг совриндорлари ёки қатнашчилари томонидан  белгиланган суммадан ортиқча нақд хорижий валюта олиб чиқиб кетилаётганда нақд хорижий валюта олинганлигининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжат улар томонидан ушбу нақд хорижий валютани олиб чиқиб кетиш учун асос бўлади. Бу ҳам валюта муомаласи борасида дуч келинадиган муаммоларнинг олдини олиш билан бирга вақтни ҳам тежайди.

А.Холиқов

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Шахрихон туман Кенгаши раиси.

Хорижий валюта муомаласи соддалаштирилди was last modified: Декабрь 13th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »