Хотин-қизлар фаолияти самарадорлигини ошириш йўлида

13 Декабрь, 17:11 • Жиззах вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 166 марта кўрилди • Комментариев к записи Хотин-қизлар фаолияти самарадорлигини ошириш йўлида нет

Жамиятда аёлларни фаоллигини ошириш, демократик ислоҳатларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида аёллар ташаббусларини кучайтириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Шундай экан жамиятдаги фаол, юксак салоҳиятли хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида партия “Аёллар қаноти” Кенгашларига жалб қилиш, шунингдек, партия тизимидаги лавозимларга ҳамда давлат  ҳокимияти вакиллик органларига  захира кадр сифатида шакллантириб бориш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.

Шу боисдан ҳам, Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан хотин-қизларнинг жамиятдаги сиёсий фаоллигини янада ошириш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича кенг миқёсдаги ислоҳотларни амалга ошириш, хотин-қизларнинг давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг барча жабҳаларига жалб этилишига эришиш, қолаверса, уларнинг маънавий, интеллектуал, касбий салоҳиятини тўла рўёбга чиқаришлари учун зарур шарт-шароит яратиш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибор қаратиб келинмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши аъзолари орасида ҳам бугунги кунда фаолият кўрсатиб келаётган хотин-қизларимиз салмоғи юқори даражада. Айни кунда партиямиз вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ўзларининг самарали аъзоларининг 5463 таси аёллар эканлиги уларнинг ўз имкониятларидан тўлақонли фойдаланишлари учун имконият яратиб бермоқда. Уларнинг асосий қисми соғлиқни сақлаш ва ёш авлодни тарбиялаш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган вакилларимиздан иборат.

Шунингдек, Халқ ва партия манфаатларини ҳимоя қилувчи жойлардаги депутатлик корпуслари аъзолари орасида ҳам аёлларнинг фаолият олиб бораётганлиги бунинг ёрқин далилидир. Ҳозирги кунда партиянинг вилоят Кенгашида 2 нафар, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларида 12 нафар   хотин-қизларнинг депутат сифатида самарали меҳнат қилаётганлиги ва уларнинг аксарияти олий маълумотга эга эканлиги барчамизни бирдек қувонтиради. Депутатларимиз томонидан тегишли ташкилотларга 50 дан ортиқ депутатлик сўровлари чиқарилган бўлиб, уларнинг аксарияти фуқароларнинг ижтимоий таъминот тизимини яхшилаш бўйича, маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, қурилиш соҳаларида, таълим тизимини яхшилаш, шунингдек хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларида чиқарилган.

Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтишимиз жоизки, партиямизнинг асосий таянчи ҳисобланган бошланғич партия ташкилотлари ичида ҳам хотин-қизларимиз салмоғи катта. Ҳусусан, партия вилоят Кенгашида 223 та бошланғич партия ташкилотлари фаолият юритаётган бўлса, уларнинг 150 га яқинида хотин-қизларимиз бошланғич партия ташкилотлари раиси сифатида фаолият юритиб келаётганлиги бу бизнинг ютуғимиз.

Хотин-қизларнинг давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг барча жабҳаларига жалб этилишига эришиш, қолаверса, уларнинг маънавий, интеллектуал, касбий салоҳиятини тўла рўёбга чиқаришлари учун зарур шарт-шароит яратиш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили партиямиз томонидан анъанавий тарзда “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик танлови ўтказилиб келинмоқда. Бу эса партиямиз сафидаги аёлларимиз сонининг янада кўпайиб партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга оширишга муносиб ҳисса  қўшмоқдалар.

Нигора  Жўраева

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах

вилоят Кенгаши мутахассиси

 

Хотин-қизлар фаолияти самарадорлигини ошириш йўлида was last modified: Декабрь 13th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »