Иқтисодий ўсишнинг яна бир омили

7 Декабрь, 11:13 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 16 марта кўрилди • Комментариев к записи Иқтисодий ўсишнинг яна бир омили нет

Бугун жаҳон тажрибаси барча соҳаларда янгиликларни амалиётга тадбиқ этиш ривожланишнинг асосий шарти эканлигини кўрсатмоқда. Шу сабаб ривожланган давлатларда бу масалага алоҳида эътибор қаратилгани бежиз эмас.

Айни шу мақсадда, инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар, илмий ютуқларни амалиётга жорий этиш Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида асосий вазифалардан бири сифатида кўрсатиб ўтилган. Кейинги вақтда бу борада сезиларли ютуқларга эришилаётгани шу маънода биз “адолатчи”ларни қувонтиради. Яна бир эътибор қаратиладиган жиҳат — соҳани рағбатлантиришнинг институционал ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштириш зарурати туғилди.

Шу мақсадда Президентимизнинг 2017 йил 29 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Мазкур ҳужжат бу масала давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини кўрсатади.

Мазкур фармон билан 2018 йил 1 январдан бошлаб Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси, мазкур комиссия ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси, Фан ва технологиялар агентлиги тугатилади. Энди Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.

Инновацион ва илмий-техник ривожланиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи орган, яъни вазирлик фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида давлат ва жамият қурилиши, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий ривожланиш, илғор технологияларни жорий этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳалари белгиланди.

Президент фармонида инновацияларни жорий этишнинг қонуний асосларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Шу муносабат билан, илмий ва инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш принциплари ҳамда қўллаб-қувватлаш шаклларини, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш асосий вазифа қилиб қўйилди. Айни шу мақсадда,  “Инновацион фаолият тўғрисида”ги ва “Фан тўғрисида”ги қонунлар лойиҳаларининг ишлаб чиқиш белгиландики, бу соҳа ривожи йўлида яна бир дадил қадам бўлади.

Бир сўз билан айтганда, инновацияга бўлган эътибор биз адолатчиларни янада фаолликка, бу борада ўз олдимизга қўйган вазифаларимизни амалга оширишга бошлайди. Зеро, Ўзбекистонни ривожлантиришнинг инновацион йўли иқтисодий ўсишнинг ҳаракатлантирувчи ва аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг асосий омили бўлиши лозим.

Усмонов АБРОРБЕК,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Андижон вилоят Кенгаши етакчи мутахассиси

Иқтисодий ўсишнинг яна бир омили was last modified: Декабрь 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »