Қилинган ишларга юксак эьтироф

13 Декабрь, 16:03 • Бухоро вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 213 марта кўрилди • Комментариев к записи Қилинган ишларга юксак эьтироф нет

Инсон дунёга келибдими, албатта, ўқийди, меҳнат қилади, изланади. Яни мана шу меҳнати орқали доим қадрланади. Бугунги кунда юртимизда ҳар бир қилинган меҳнат ўз қадрини топмоқда.

Юртимизда кўплаб ижодкорлар, ўқитувчию, шифокорларнинг меҳнат фаолияти эътиборга олинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан ҳам жуда кўп ватандошларимиз фаолияти юксак эътироф этилди. Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Бухоро вилоят Кенгаши ходимлари ҳамда депутатлари “Ўзбекистон Конституциясининг 25 йиллик” кўкрак нишони билан тақдирланишди. Партиянинг вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов, Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутатлари Ҳамрогул Ашурова, Карим Бомуродовлар, вилоят Кенгаши депутати Дилшод Бозоров, Халқ депутатлари Жондор туман Кенгаши депутати Мавлуда Болтаева, Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Отабек Мухторовларга мана шу шарафли кўкрак нишони берилди. Бу мукофот нафақат уларни, балки барчамизни тўлқинлантириб юборди.

Ҳамрогул Ашурова, Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгаши депутати: 

  • Юксак мукофотнинг берилганлиги жуда катта шарафдир. Бунда биргина менинг эмас, балки жамоадошларимнинг ҳам жуда катта меҳнати бор. Уни оқлаш учун яна ҳам яхшироқ фаолият олиб боришга, халқ билан мулоқотни бунданда яқинроқ қилишга ҳаракат қиламан.

Маълумки, партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши XI Пленуми бўлиб ўтди. Пленумда ушбу кўкрак нишони эгаларига яна бир маротаба миннатдорчилик билдирилди. Шунингдек, “Адолат билимдони” республика кўрик танловининг вилоят босқичи ғолиби ҳамда партия ғояларини тарғиб этишда фаол бўлган, кўп йиллар давомида  тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борган партия ходимларига ҳам фахрий ёрлиқлар топширилди.

Ўз мақсади сари олдинга интилиш албатта шарафланади. Партия ходимлари ва депутатлари ҳам ўз мақсади сари доим интилган ва фаолиятини аъло даражада бажаришга ҳаракат қилган. Бу эса уларга улкан ютуқларни олиб келди.

Моҳигул Абдуллаева,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро

 вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Қилинган ишларга юксак эьтироф was last modified: Декабрь 13th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »