Инновация келажакка дадил қадам демакдир

29 Декабрь, 19:27 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 263 марта кўрилди • 1 комментарий к записи Инновация келажакка дадил қадам демакдир

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатнома шаклидаги дастурий маърузасини видеоселектор иштирокчиси сифатида тинглар эканман, ана шу вақтнинг ўзида бу мамлакатимиз ҳаётида янги даврга асос бўлишлигини тушуниб етдим. Ўз ўзидан амалга ошираётган ишларимиз билан бир қаторда ҳали олдимизда янада масъулиятли вазифалар турганини ҳам англадим.

Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир сўзи келажагимизни бугунгиданда фаровон бўлиши ва тараққиёт йўлига қаратилган. Маърузада кўтарилган масалалар чинданда долзарб аҳамиятга эга. Ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий ислоҳотларни изчил амалга ошириш билангина биз эртанги кунимиз фаровон бўлишига эришишимиз мумкин.

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган маҳаллий кенгаш депутати сифатида партиямизнинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросига масъулият билан қарайман. Инновацияни қўллаб-қувватлаш ва амалиётга жорий этиш масаласи адолатчилар фаолиятида асосий ўрин эгаллайди. Шу маънода, Президентимизнинг бу масалага алоҳида тўхталгани зиммамиздаги масъулиятни янада оширди. Чиндан ҳам “Иннолвция-келажак дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни бугундан бошлайдиган бўлсак, уни айнан инновацион ғоялар, инновацион ёндашув асосида бошлашимиз керак”. Бу ҳар бир соҳа учун дастуриламал бўлмоғи лозим.

Давлатимиз раҳбари ўз маърузаларида жамиятда қонун устуворлигига эришиш, уларни яратишда кенг жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш масаласига ҳам алоҳида тўхталдилар. Ҳар бир қонуннинг яратилишида халқ унинг муаллифи бўлишини шарт сифтида кўрсатиб ўтдилар. Бу борада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенаторларга қўйилган талаблардан биз маҳаллий кенгаш депутатлари ҳам хулоса қилишимиз зарур. Чунки сайловчиларга энг яқин вакилмиз ва доим улар билан биргамиз.

Кейинги вақтда фаолиятимизда жонланиш кузатилсада, фаоллик етишмаётганини ҳам тан олиш керак. Мазкур Мурожаатнома бизни ҳам депутат, ҳам сиёсий партиянинг таянч кучи сифатида фаол иш юритишга бошлайди.

Марваридхон ХУДОЙБЕРДИЕВА,

халқ депутатлари Хўжаобод туман

Кенгаши депутати

Инновация келажакка дадил қадам демакдир was last modified: Декабрь 29th, 2017 by matbuot

Инновация келажакка дадил қадам демакдир учун битта шарҳ

  1. Хаётбек:

    Мақолани ўқидик — Афсуски “Иннолвция-келажак дегани — бу сўзга тушиниаолмадик.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »