Инсон қадри улуғланган юрт

19 Декабрь, 15:09 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 48 марта кўрилди • Комментариев к записи Инсон қадри улуғланган юрт нет

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Конституция — эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир” номли маърузаси юртдошларимиз томонидан катта қизиқиш билан ўқиб-ўрганилаётган дастуриламал ҳужжат сифатида эътироф этиляпти. Бу Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгашида бўлиб ўтган давра суҳбатида ҳам ўз ифодасини топди.

Партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари иштирокидаги тадбирда сўз олганлар маърузада кўтарилган масалалар хусусида ўз фикрини билдириб, қўллаб-қувватладилар. Бахтли ва фаровон ҳаёт кечириш ҳар бир фуқаронинг энг катта орзуси. Мана шу эзгу мақсаднинг кафолати Конституциямизда, унинг асосида қабул қилинган қонунлар ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилган. Юртбошимиз “Энг аввало, одамларимиз ислоҳотлар самарасини келажакда эмас, балки бугун ўз ҳаётида хис этишлари зарур”, дея таъкидладилар. Бу айни вақтда қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш борасида давлат идоралари раҳбарларининг масъулиятини ошириш, давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва очиқлигини таъминлашни талаб этади.

— Маърузада адашиб жиноят йўлига кирган ёки содир этган қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлган инсонларга яна бир бор имкон бериш, уларни жамиятга, оиласи бағрига қайтариш муҳим ижтимоий масала сифатида кўтарилгани энг эътиборли масалалардан бири бўлди,-дейди халқ депутатлари Хўжаобод туман кенгаши депутати Марваридхон Худойбердиева. — Чиндан ҳам нима сабабдан бир жиноят учун бутун авлод жавоб бериши керак? Бу кейинги вақтда барчамизни ўйлантираётган масала эли. Биз депутатлар маърузани шу каби энг аҳамиятли жойларини қайта-қайта ўқиб чиқдик. Фуқароларга ҳам буни тушунтириш мақсадида чора-тадбир ишлаб чиқилди.

Бугун Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоиздан зиёдини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Шу сабаб таълим-тарбия тизимида замон талаблари асосида  иш ташкил этиш лозимлигини куюнчаклик билан айтиб ўтди. Соҳада бошланган ислоҳотларни изчил давом эттириш, ёш кадрлар билан ишлаш, уларни Ватанимиз тақдири учун масъулиятни ўз зиммасига олишга ўргатиш мақсадга мувофиқдир. Бу борада партия фаоллари ва издошларимиз — “Ёш адолатчи”лар тизимли иш юритиши зарур.

Давра суҳбати якунида партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатларидан иборат тарғиботчилар гуруҳи тузилди. Маҳаллаларда ўтказилаётган сиёсий ўқишлар кун тартибига киритилди.

Акбаржон НАЗАРОВ,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят кенгаши матбуот котиби

Инсон қадри улуғланган юрт was last modified: Декабрь 19th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »