Инсон манфаатлари — олий қадрият

11 Декабрь, 13:00 • Партия лойиҳаси, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 150 марта кўрилди • Комментариев к записи Инсон манфаатлари — олий қадрият нет

Конституция — мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинч-осуда, фаровон ҳаётини таъминлашнинг муҳим асосидир. Бош Қомусимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач инсон манфаатларига энг олий қадрият сифатида қарала бошланди ва бу Бош Қомусимизда ўз ифодасини топди.

Биринчи Президентимиз И.Каримов “Буюк келажагимизнинг ҳуқуқий кафолати” номли асарида “Инсон ҳуқуқини қонунда ва амалда таъминлай олмаган, бунинг учун етарли кафолатлар яратиб беролмаган жамият демократик жамият эмас” деб таъкидлаган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг иккинчи бўлими айнан “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари”деб номланиб, Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга эканлиги, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқлиги, фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсизлиги белгилаб қўйилган. Шунингдек, Конституциянинг 43-моддасида “Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлайди” деб таъкидланганлиги инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг бош Қомусимиз билан кафолатланганлигини англатади.

Дарҳақиқат, бугунги кунда давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан барча соҳаларда олиб борилаётган изчил ислоҳатларда ҳам инсон манфаатлари олий даражага кўтарилганлигини гувоҳи бўлмоқдамиз. “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” деган принцип барча бўғиндаги раҳбарлар фаолиятида асосий қоидага айланиши лозимлиги белгилаб қўйилди. Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада юксалтириш, халқнинг турмуш даражаси сифатини янада ошириш мақсадида шу йилнинг ўзида  20 дан ортиқ қонун ва 700 дан зиёд қонуности ҳужжатлари қабул қилинди.

Муҳтарам Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинган 2017 йилда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан улуғ” деган ғоя асосида катта ишлар амалга оширилганлиги, бу ишлар Конституциямизнинг асосий тамойилларини рўёбга чиқаришда яна бир улкан қадам бўлганлигини таъкидлаб ўтади. Шунингдек, давлат ҳокимияти тизимида мутлақо янги институт — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси, жойларда Халқ қабулхоналарининг ташкил этилиши, ушбу тузилмаларнинг барча даражадаги  давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фуқаролар билан ҳамкорлик қилиш, аҳолининг энг долзарб муаммоларини самарали тизимига айланганлиги хусусида сўз юритиб, Халқ қабулхоналарига келиб тушган 1 500000 га яқин мурожаат кўриб чиқилиб, шундан 1 000000 дан зиёди ижобий ечим топганлиги хусусида сўз юритади.

Президентимиз ўз маърузасида “Ҳар бир раҳбар, ҳар бир давлат хизматчиси халқ олдида масъул эканлигини ҳеч қачон унутмаслиги лозим” дея таъкидлаб, “Мунтазам равишда жойларга чиқиб, одамларнинг эҳтиёжлари, муаммолари билан яшаш ва уларнинг ечимини топиш вазифаси мансабдор шахслар томонидан хўжакўрсинга эмас, балки амалда таъминланиши зарур”лигини қайд этди.

Бу борада Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг жойларда ташкил этилган ишчи гуруҳлари томонидан республикамиз миқёсида “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари ижросида партия ташкилотлари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳларининг таъсирини кучайтириш, аҳоли орасида қонунлар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, фуқаролар, айниқса, ёшларнинг қонунларга ҳурмат ва итоаткорлик руҳида тарбиялаш, партиянинг барча даражадаги депутатлик корпуслари ҳамда партия фаоллари иштирокида жойларда қонунлар ижроси ва ислоҳотларнинг амал қилиш даражасини бевосита ўрганиш, мавжуд қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш ва бу ҳақда мутасадди давлат органларига асослантирилган таклиф ва тавсиялар киритиш юзасидан олиб бораётган ишлари натижасида юзлаб фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ечим топаётганлиги, партиянинг халқнинг ишончини оқлаётганлигини қайд этган ҳолда, ҳали олдимизда ўз ечимини кутаётган, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар мавжудлиги, ушбу вазифаларни амалга оширишда давлатимиз раҳбарининг доно сиёсати, партиямизнинг дастурий ғоя ва мақсадлари  дастуриламал бўлишини яна бир бор таъкидлаган бўлар эдим.

Манзура НАЗАРҚУЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм

вилоят ташкилоти раисининг Мафкуравий

ишлар бўйича ўринбосари

Инсон манфаатлари — олий қадрият was last modified: Декабрь 11th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »