Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ифодаси

9 Декабрь, 11:30 • Фарғона вилояти, Янгиликлар • 149 марта кўрилди • Комментариев к записи Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ифодаси нет

Чорак аср бўлибдики, Конституциямиз биз ҳаммамиз орзу қилган мустақил, адолатли, ҳуқуқий фуқаролик жамиятини барпо этиш учун хизмат қилмоқда.

Бу даврни миллий қонунчилигимизнинг шаклланиши даври дея номлаш мумкин.

Ушбу ҳужжат демократик ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим белгиси ва мамлакатнинг демократик тараққиёт даражасини кўрсатувчи бош мезондир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, унинг ҳаёти, дахлсизлиги, қадр-қиммати ва бошқа қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмлари кафолатли белгилаб қўйилган.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг устуворлиги, инсоннинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият эканлиги, фуқароларнинг суд орқали ҳимояланишга бўлган ҳуқуқлари, айбсизлик презумпцияси каби қатор фундаментал, халқаро-ҳуқуқий нормаларга мос тамойиллар мамлакатимиз ҳуқуқий доктринасининг асосий ғояларини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, Ўзбекистон инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилишни – мамлакат ижтимоий ривожланиши ва давлат қурилиши, шунингдек ички ва ташқи сиёсатининг энг асосий йўналиши этиб белгилади.

Яна бир бор таъкидлаш керакки, бугун мамлакатимизда демократик тараққиёт йўлида қайси соҳада ислоҳотлар амалга оширилаётган ва қандай қонунлар қабул қилинаётган бўлмасин, уларнинг барчаси Конституциямизда белгиланган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга қаратилган.

Нодир Каримов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Фарғона туман Кенгаши раиси

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ифодаси was last modified: Декабрь 9th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »