Инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг муҳим кафолати

11 Декабрь, 08:45 • Муносабат, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 49 марта кўрилди • Комментариев к записи Инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг муҳим кафолати нет

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан 2001 йил 4-январда “Ўзбекистон Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган эди. Ўзбекистон Републикасидаги барча таълим муассасаларида Конституция сабоқларини алоҳида ўқув фани сифатида киритилиши ёш авлодни ҳуқуқий саводхонлигини ва маданий онгини шакллантиришда муҳим омил бўлмоқда.

Конституция нафақат бугунги кун қонунлар мажмуаси, балки, у эртанги кунимиз учун жамиятимиз истиқболларини аниқлаб берувчи ҳужжат, ёшларимизни йўлини ёритувчи ҳаётий ҳамрохдир.

Яқинда эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармони мамлакатимизда яшовчи ҳар бир фуқаро учун Конституциянинг қадр-қиммати, нуфузи, ҳаётда муҳим ўринга эга эканлигининг далолати бўлди. Ушбу нишон билан тақдирланганлар қаторида вилоят ва унинг туман-шаҳар партия Кенгашлари ходимлари, партия депутатлари, сафдошларимиз сонининг кўплиги биз учун қувонарли ҳол бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ёш авлодни қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садокат руҳида тарбиялашда муҳим воситадир. Биз мана шу фазилатларни ёшларимиз қалбига сингдира олсак, бу фазилатлар уларнинг инсоний эътиқодига айланса, юртнинг ҳақиқий содиқ фарзанди камол топади. Байрам кунларида партия ташкилотларимиз томонидан икки юзга яқин ҳуқуқ тарғиботчиларини қамраб олган йигирмадан ортиқ турли шакллардаги тадбирларда, мулоқотларда айнан шу мақсадларга алоҳида тўҳталиб ўтилди.

Асосий Қонун сифатида миллий давлатчилигимиз мустаҳкамлигини таъминлаётган, фуқароларимиз манфаатларига хизмат қилаётган Конституциямиз мазмун-моҳияти аллақачон биз ёшлар қалбидан ўрин олган.

Қудрат Маткаримов,

“Адолат” СДП Фарғона

вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг муҳим кафолати was last modified: Декабрь 11th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »