Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари — энг олий қадрият

9 Декабрь, 13:19 • Жиззах вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 203 марта кўрилди • Комментариев к записи Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари — энг олий қадрият нет

Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳар бир инсоннинг бахтли, фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Буни биргина суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнлари мисолида ҳам  яққол кўриш мумкин. Дарҳақиқат, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари энг олий қадрият экани бугун жамиятимиз ҳар бир аъзосининг ҳақ-ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари таъминланаётганида ўз ифодасини топмоқда.

Ўтган йиллар давомида суд-ҳуқуқ соҳасида ҳаётга татбиқ этилган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоялашнинг самарали механизми шакллантирилди. Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан суд ҳокимияти ва судлар мустақиллигини мустаҳкамлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштиришга қаратилган комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилди.

Таъкидлаш жоизки, бундай кенг кўламли чора-тадбирлар самараси ўлароқ, халқимизнинг дунёқараши, ҳуқуқий ва сиёсий маданияти изчил юксалиб бормоқда. Бугун одамларимизнинг фикрлаши, теварак-атрофда юз бераётган воқеаларга муносабати, фуқаролик позицияси тубдан ўзгарди. Бу ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ҳамда либераллаштириш жараёни изчил давом этиб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданияти юксалиб бораётганида ҳам ўз аксини топаётир. Қолаверса, бундай ўзгаришларни суд тизимида кўриб чиқилаётган ишлар, турли халқаро конференция ва анжуманларда экспертлар томонидан билдирилаётган фикр-мулоҳазалар ҳам тасдиқлайди.

Жамиятнинг шаклланмиши ва демократлашувининг муҳим таркибий қисми бўлган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини изчиллик билан таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш, суд ҳокимияти ва адвокатура фаолияти мустақиллигини мустаҳкамлаш Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг асосий мақсадларидан ҳисобланади.  Партиямиз бу борада адолатлилик, барчанинг қонун олдида тенглиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, “Адолат” – қонун устуворлигида” тамойилини амалиётга кенг жорий этиш тарафдоридир.
Бу борада  партия Сиёсий Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни депутатлар, партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан маҳаллаларда халқ билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб келинаётганлигидан мақсад ҳам уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.

Жасур ҚАРШИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши масьул ходими

Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари — энг олий қадрият was last modified: Декабрь 9th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »