Ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишга ваъда беришди

30 Декабрь, 11:36 • Муносабат, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 108 марта кўрилди • Комментариев к записи Ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишга ваъда беришди нет

Барчамизга маълумки, яқинда мамлакатимиз Конституциясининг 25 йиллигини нишонлаш арафасида Юртбошимиз томонидан 2 минг 700 нафар маҳкумни афв этиш тўғрисидаги Фармон имзоланди. Ушбу Фармон орқали юртимизда инсонпарварлик, инсон ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқларининг олий қадрият сифатида тан олиниши яна бир карра намоён бўлди.

Ҳозирги кунда айнан шу фуқароларнинг ўз оиласи ва жамиятдаги ўрнини тиклаш, кайфияти, ижтимоий мослашиш ҳолатига кўмаклашиш, иш ўрнига эга бўлишларига ёрдам бериш, ишга жойлаштириш жараёнини аниқ ўрганиш мақсадида партия Кенгашлари қошида ташкил этилган ишчи гуруҳлар жойларда ўз ишини бошлади.

Жумладан, куни кеча ушбу мақсадларга қаратилган ўрганиш ишлари Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси Марифжон Холдаров бошчилигида Қўқон шаҳар ва Бувайда туманида ташкил этилди.

Қўқон шаҳрида белгиланган режа асосида хонадонларга бирма-бир ташриф буюрган ишчи гуруҳ аъзолари Президентимиз томонидан афв этилган 4 нафар фуқаро хонадонида бўлдилар. Шаҳардаги “Чархий” кўчаси, 12-уйда яшовчи фуқаро Авазбек Мадаминов, “Амир Темур” кўчаси 8-уйда яшовчи Саноат Хошимовалар хонадонида ўтказилган очиқ мулоқот чоғида улар ҳозирги кунда бандликка кўмаклашиш маркази орқали жамоатчилик иши бўйича ҳақ тўланадиган ишга жойлашганликларини билдирдилар. “Хўқандий” кўчаси, 28-хонадонда яшовчи Воҳиджон Тўйчиев эса суҳбат чоғида ишга осонлик билан жойлашгани, яъни – ҳозирги кунда шаҳардаги “Golden Build” МЖЧда иш бошлаганини айтиб ўтди.

Қонунга риоя қилмаган, бироқ ўз қилмишининг қонунга хилофлигини англаб етган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бу инсонлар яна оиласи бағрида эканлигидан бағоятда мамнун. Президентимизнинг мазкур Фармонидан миннатдор эканликларини ва келгуси фаолиятларида ҳалоллик билан Ватанига хизмат қилишларини суҳбат чоғида қайта-қайта такрорлаб ўтдилар.

Ўрганиш жараёнида ишчи гуруҳ аъзолари уларнинг ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигига, жамиятга тез мослашиб бораётганига, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланишни истаётганликларига гувоҳ бўлдилар.

Бахтиёр ХОДЖАЕВ,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Қўқон шаҳар Кенгаши раиси

Ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишга ваъда беришди was last modified: Декабрь 30th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »