Йўлларимизни ёритгувчи маёқ

9 Декабрь, 14:26 • Депутат минбари, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 132 марта кўрилди • Комментариев к записи Йўлларимизни ёритгувчи маёқ нет

Конституция барча қонунларимизнинг асоси, мамлакатимиз фаровонлигининг кафолатидир. Халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши учун қонуний асос бўлган Конституция ҳар биримизнинг ҳаётимизда муҳим ўрин тутади. Бу халқчил қомус ҳар бир фуқаро, ҳар бир оила ва умуман жамиятимиз манфаатларини ифодалайди, ҳар биримизга муайян ҳуқуқ, эркинликлар беради ва уларни ҳимоя қилади.

Конституция – нафақат бугунги куннинг бош қомуси, балки у эртанги кунимиз, қураётган жамиятимиз истиқболини аниқлаб берувчи ҳужжат, келажагимиз, фарзандларимиз йўлини ёритиб тургувчи бир маъшалдир. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқини зур иштиёқ билан тинглар эканман бунга яна бир бор амин бўлдим.

Давлатимиз раҳбари томонидан фаолиятимиз энг муҳим конституциявий қоидага – ижтимоий адолат тамойилини таъминлашга қаратилиши шарт эканлиги энг устувор масалалардан этиб белгиланди. Бу эса биз адолатчиларга, депутатларимиз зиммасига яна бир карра масъулият юклайди. Ташаббускорлик, сиёсий қатъиятлилик талаб этади.

Шундай экан, ҳар биримиз ватан олдидига фарзандлик бурчимизни унутмаган ҳолда, халқ билдирган ишончга муносиб бўлишимиз, бу йўлда барчамиз бирдамликда бор куч ва имкониятларимизни сафармар этишимиз лозимлигини унутмайлик.

Инобат Хасанова

Халқ депутатлари Самарқанд

шаҳар Кенгаши депутати

Йўлларимизни ёритгувчи маёқ was last modified: Декабрь 9th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »