Камчиликлар жиддий танқид қилинди

26 Декабрь, 15:33 • Пленум, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 127 марта кўрилди • Комментариев к записи Камчиликлар жиддий танқид қилинди нет

Ширин шаҳар шифохонасининг кичик мажлислар залида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Ширин шаҳар Кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Шуҳрат Ҳасанов, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Ширин шаҳар  Кенгаши аъзолари, Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари, шаҳар “Аёллар” ва “Ёш адолатчилар” қаноти вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Пленум кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис Палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши VIII Пленуми қарори билан тасдиқланган дастури ижросини амалга ошириш бўйича режа ижроси тўғрисида ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлашда Ўзбекистон “Адолат” СДП Ширин шаҳар Кенгашининг иштироки тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Шуҳрат Салиев, халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгаши депутати:

– Бу йил давомида шаҳар партия ташкилоти билан бирга фаол иш олиб борилиб, жойлардаги камчиликларни ўрганган ҳолда уларга ечим топишга ҳаракат қилдик ва партия нуфузини янада оширишга интилдик. Бироқ ҳозирда ютуқларни айтиб ўтирадиган вақт эмас. Вилоят партия ташкилоти вакили Шуҳрат Ҳасанов томонидан шундай камчиликлар келтириб ўтилдики, ютуқлар билан камчиликларни тарозига солсак, камчиликларимиз оғирроқ чиқди назаримда. Албатта, янги йил арафасида турибмиз ва келаётган йилда ишимизга янада жиддийроқ қарамасак бўлмайди. Ўйлайманки, келаётган йилда ишимиздаги камчиликларни бартараф этамиз.

Музокараларда сўз олганлар ҳам маърузаларда келтирилган танқидий таҳлилларга ўз муносабатларини билдирдилар.

Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда шаҳар партия ташкилотининг ҳали мавжуд имкониятлардан тўлалигича фойдалана олмаётгани алоҳида қайд этилиб, кенгаш аъзолари томонидан камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ўртага ташланди.

Пленум доирасида Ширин шаҳар партия ташкилотига янги қабул қилинганларга аъзолик билетлари тантанали равишда топширилди. Шунингдек, йил мобайнида фаол ишлаган бошланғич партия ташкилоти аъзолари эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Камчиликлар жиддий танқид қилинди was last modified: Декабрь 26th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »