Камчиликларга чек қўйиш зарур

15 Декабрь, 19:44 • Бухоро вилояти, Пленум, Янгиликлар • 37 марта кўрилди • Комментариев к записи Камчиликларга чек қўйиш зарур нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида навбатдаги Пленумлар бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, Бухоро туман Кенгашининг навбатдаги Пленумида партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов, Бухоро туман Кенгаши ходимлари ҳамда партия аъзолари иштирок этишди.

Пленумни партия вилоят Кенгаши раиси М.Ҳамидов очиб берар экан, туман партия Кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар борасида тўхталиб ўтди. Шунингдек, Пленумда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлиси палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгашининг VIII Пленуми қарори билан тасдиқланган дастури ижросини амалга ошириш бўйича календарь–режадаги ишларнинг амалга оширилиши” юзасидан ҳисобот тингланди. Унда ютуқлар билан бирга мавжуд камчиликлар ҳам тилга олинди. Шу билан бирга партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида”, “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур”, “Тозалик йўлида бирлашайлик” каби қатор лойиҳалари доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида айтиб ўтилди. Шунингдек, 2017 йилнинг 2 ярим йиллигида олиб бориладиган ишлар чора-тадбирлар режасига асосан  амалга оширилганлиги таъкидланди.

Пленум давомида Халқ депутатлари Бухоро туман Кенгаши депутати Маҳмуд Набиев сўзга чиқиб, депутат сифатида олиб борган фаолияти хусусида тўхталди. “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ҳудудларда бўлиб, фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг ижобий ечими, баъзиларининг эса ечилмай қолганлиги тўғрисида фикр билдирар экан, албатта, ҳар бир мурожаатга жиддий ёндашиб, уларни вақтида бажаришга ҳаракат қилиб келаётганлиги ва кейинги фаолияти давомида бунга янада жиддийроқ эътибор билан ёндашиши хусусида ҳам таъкидлади.

Шунингдек, партиянинг Вобкент ва Шофиркон туманларида ўтказилган Пленумларда ҳам мавжуд камчиликлар тилга олинди. Уларга эътибор билан қараш, ҳар бирини масъулиятни ҳис этган ҳолда амалга ошириш зарурлиги қайд этилди. Партия хайрихоҳларини кўпайтириш, оммавий ахборот воситаларида чиқишларни фаоллаштириш, лойиҳалар бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирларини олиб боришга эътибор қаратиш лозимлиги айтилди. Камчиликларга чек қўйилган ҳолда партия фаолиятини янада жадаллаштириб бориш зарурлиги таъкидланди.

Пленум якунида кўрилган масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Бухоро вилоятининг бошқа ҳудудларида Пленумлар давом этмоқда.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Камчиликларга чек қўйиш зарур was last modified: Декабрь 15th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »