Келажагимиз пойдевори

9 Декабрь, 17:29 • Муносабат, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 202 марта кўрилди • Комментариев к записи Келажагимиз пойдевори нет

Юртимизда Конституциямизнинг қабул қилинганига бу йил 25 йил тўлди. Конституциямизнинг ҳалқчил, фуқароларимизнинг хоҳиш ва истакларини бир ҳужжатда жамланганлиги, ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда ўз самарасини бермоқда. Қомусимизнинг ҳар бир банди бугунги кунда жамиятимиз олдида ҳуқуқий давлат барпо этиш мақсадини қўймоқда.

Бош Қомусимиз асосида қабул қилинган ва қабул қилинаётган қонунлар ҳамда хуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, жамиятимизда амалга оширилаётган барча ислохотлар мамлакатимизни ривожлантириш ва модернизация қилиш, юксалтиришда юксак даражада ўз самарасини бермоқда. Ўзбекистони дунёдаги инсон қадр-қимати улуғланган демократик давлатлар қаторида етакчи мавқейга эришишида асос бўлмоқда. Эьтиборлиси, бугунги кунда ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий тараққиётнинг аниқ устивор йўналишларини белгилаб олишда сиёсий партияларнинг ролини кескин кучайтириш мамлакатни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш бўйича стратегик вазифаларни ҳал қилишда уларнинг иштирокини кенгайтириш, демакратик ислоҳотларни изчил амалга оширишнинг энг муҳим омилига айланмоқда.

Айниқса, жорий йилнинг 12 июлида Мухтарам Призидентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишдаги маърузасидан кейин биз партия фаоллари олдида яна катта маьсулият турганини чуқур ҳис қилган ҳолда жамиятимизнинг ҳуқуқий пойдевори бўлган Кониститутциямизнинг ҳар бир моддасини ҳалқимизга тўғри талқин қилишдек бурчимизни  янада англаб етдик.

Бир сўз билан айтганда, ҳалқнинг бой турмуш тажрибасига асосланган ҳолда, Бош Қомусимиз республика аҳолисининг миллий ва маданий аньаналарига, барча ижтимоий гуруҳлар ва қатламларнинг манфаатларига мос келадиган хақиқий демакратик принципларини қарор топтириш кафолатидир.

Ўзбекистон “Адолат”социал демакратик партияси ҳам ўзининг кенг қамровли ғоя ва мақсад вазифаларидан келиб чиқиб, бу жараёнда фаол иштирок этаверади. 

                                                                                                               Зеваржон ЮСУПОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                   Хонқа туман Кенгаши раиси

 

Келажагимиз пойдевори was last modified: Декабрь 9th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »