Келажак эгаларига эътибор

18 Декабрь, 11:19 • Жиззах вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 302 марта кўрилди • Комментариев к записи Келажак эгаларига эътибор нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан жорий йилнинг 15 декабр куни Жиззах давлат педагогика институтида партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Одам савдосига қарши кураш ҳамда ёшлар ўртасида ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш” мавзусидаги маънавий-марифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда “Истиқболли авлод” ННТ ҳуқуқшуноси С.Юнусов, Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармаси Одам савдосига қарши курашиш бўлими бошлиғи Ж.Эшмуродов, Жиззах вилоят маънавият тарғибот маркази раҳбари Ш.Туратовлар иштирок этишди.

Тадбирни партиянинг вилоят Кенгаши раиси О.Шукуров кириш сўзи билан очиб, ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда одам савдосига карши курашиш борасида амалга оширилаётган давлат сиёсатининг мазмун-моҳиятини аҳолига, шу жумладан, ёшларга, хотин-қизларга етказиш орқали уларнинг одам савдоси жиноятининг жабрланувчиларига айланиб қолишларининг олдини олишдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтди.

— Ёшлар ўртасида ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш чораларини янада кучайтириш лозим, ― деди “Истиқболли авлод” ННТ ҳуқуқшуноси С.Юнусов. — Бугунги кунда, мамлакатимизда давлатлараро миграция жараёнлари бирмунча фаоллашди, фуқароларнинг меҳнат қилиш, таълим олиш, туризм ва шу каби турли мақсадларда бошқа давлатларга чиқиши, эркин фаолият олиб бориши учун имкониятлар янада кенгайди. Бироқ, тарихан бизга маълумки, ҳар қандай жамиятда ижобий омиллар билан биргаликда жамиятнинг тараққиётига, унда яшовчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига тажовуз қиладиган, жамиятда ўрнатилган қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботини бузишга уринувчи, ўз манфаатларини давлат ва жамият ҳамда бошқа шахсларнинг манфаатидан устун қўйишга ҳаракат қилувчи салбий, тор доирадаги шахслар тоифаси ҳам учраб туради. Бугунги кунда ана шундай шахслар тоифасига одамфурушларни, яъни одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни содир этувчи шахсларни киритиш мумкин.

Ж.Эшмуродов, Жиззах вилоят ИИБ Одам савдосига қарши курашиш бўлими бошлиғи:

Одам савдосига қарши курашишда ички ишлар идоралари ходимлари олдида турган долзарб вазифалар, ҳудуд ва чегара танламайдиган ҳамда дунё халқларини ташвишга солаётган бу жиноятга қарши самарали кураш олиб бориш, бунда ҳам мамлакат ичида бирлашиш, ҳам давлатлараро ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга эканлиги, бу борада мамлакатимизда норматив-ҳуқуқий база шакллантирилганлиги юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Тадбирда одам савдосига қарши курашиш учун барча давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамда инсон ҳукуклари бўйича миллий институтларнинг ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди. Шу билан бир қаторда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик масаласи, одам савдоси жиноятларини аниқлаш ва фош этишда тезкор қидирув тадбирларининг ўрни, одам савдоси жиноятининг асосий унсурлари, жабрланувчиларга кўмаклашиш каби масалалар юзасидан қизғин баҳс-мунозара бўлиб ўтди.

Тадбир якунида одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларнинг жавобгарлик масаласини ҳал этишнинг қўшимча чораларини кўриш, мазкур йўналишда, энг аввало ҳамкорлик фаолиятини янада кенгайтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чикилди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Келажак эгаларига эътибор was last modified: Декабрь 18th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »