Конституция — адолат, ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати

5 Декабрь, 15:39 • Сирдарё вилояти, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига, Янгиликлар • 197 марта кўрилди • Комментариев к записи Конституция — адолат, ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати нет

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига мана чорак аср вақт бўлди. Бош қомусимиз Юртимиздаги олий мақомдаги қонун сифатида давлат қиёфаси, унинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий тузилиши, бошқарувнинг демократик принциплари, жамият ривожланишининг стратегик йўналишлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатланиши ҳамда маънавий қадриятларимиз асосларини мустаҳкамланишида муҳим ўринга тутади.

Биргина жорий йилнинг ўзида Ўзбекистон Республикасида суд тизимини такомиллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш, судьялар корпусини янада мустаҳкамлаш ва суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мустақиллигини мустаҳкамлаш мақсадида апрель ва май ойларида қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун 8 декабрь арафасида  Асосий қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, ёш авлодни қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакилларнинг “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланиши уларнинг ўз меҳнат фаолиятидаги шахсий масъулиятини ошишига хизмат қилади.  Тақдирланганлар қаторида партиянинг вилоят ташкилоти ходимлари ва депутатлик гуруҳи аъзоларининг борлиги барча фаолларнинг қувончига қувонч қўшди десак, муболаға бўлмайди.

Бир сўз билан айтганда, озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этиш, жаҳоннинг юксак тараққий этган давлатлари қаторига қўшилишда Асосий қомусимиз муҳим ўрин тутади. Шундай экан, улуғ мақсадларни амалга ошириш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини чуқур англаб олишимиз лозим.

Дилшунос АБДУЛЛАЕВА,

“Ўзбекистон Конституциясига 25 йил”

 эсдалик нишони соҳибаси

Конституция — адолат, ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати was last modified: Декабрь 5th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »