КОНСТИТУЦИЯ – ДАВЛАТИМИЗНИНГ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИ

9 Декабрь, 18:02 • Сурхондарё вилояти, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига, Янгиликлар • 170 марта кўрилди • Комментариев к записи КОНСТИТУЦИЯ – ДАВЛАТИМИЗНИНГ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИ нет

Сурхондарё вилоятининг барча шаҳар ва туманларида Бош қомусимизнинг 25 йиллиги кенг нишонланмоқда. Байрам муносабати билан Партиянинг Вилоят Кенгаши ҳамда Термиз Аэропорти раҳбарияти ҳамкорлигида “Конституция – Давлатимизнинг ҳуқуқий пойдевори” мавзусида тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбирда Вилоят тарғибот маркази ходимлари, Термиз Давлат Университети ўқитувчи — профессорлари, ҳамда Аэропорт раҳбарлари, ишчи-ходимлари ва партиянинг фаол аъзолари иштирок этишди.

Вализода Дарбандий, партия фаоли:

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – тенглар ичида тенг давлат, мустақил диёрнинг мустақиллигини ёрқин намоён этувчи асосий ҳужжат, бахтимиз қомуси, халқимизнинг ору-номуси. Негаки, унинг ҳар бир моддасида, ҳар бир бандида халқаро ҳуқуқ меъёрлари ҳам, миллий бағрикенглик тамойиллари ҳам акс этиб туради. Эркин ва обод жамият ҳамда ҳуқуқий-демократик давлат барпо этиш ғояси Қомусимизнинг асосий мазмунини ташкил этади.

 Одатда, ҳар қандай нарсанинг моҳияти бошқа бирор нарса билан таққосланганда, уни нима биландир қиёслаганда билинади. Жумладан, бошқа мамлакатлар Конституциялари билан солиштирганда ҳам  Қомусимизнинг нақадар инсонпарварлик руҳи билан йўғрилгани маълум бўлади. Масалан, 40-моддада белгилаб берилганидек, “Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга”.

Маълумки, илм-маърифатни эгалламасдан туриб, бирор-бир ютуқни қўлга киритиш, туб маънодаги ислоҳотлар ўтказиш, ёш авлод тарбиясида маълум бир муваффақиятга эришиш мумкин эмас. Айни шу ҳақиқат Асосий Қомусимизда рўйи-рост акс этган. Буни “Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар”,- деб номланган VII бобда ҳам, “Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар”,- деб номланган IX бобда ҳам аниқ-равшан кўришимиз мумкин.

Исроил Қурбонов, Вилоят Кенгаши раиси ўринбосари:

  —Конституция бизга фақат ҳуқуқ ва эркинликлар бериб қолмасдан, қатор бурч ва масъулиятларни ҳам юклайди. Масалан, 52-моддада белгилаб берилганидек, “Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар”.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳар бир моддасини алоҳида шарҳлаш, изоҳлаш, кундалик ҳаётий масалалар бўйича хулосалар чиқариш мумкин.

Тадбир давомида маърузачилар томонидан Конституциямизнинг яратилиш тарихи, тузилиши, ваколатлари ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, асосий қомусимизнинг моддаларидан мисоллар келтирилди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари эътиборига  Конституция билан боғлиқ видеоролик ҳамда слайд намойиш этилди.

Ўзаро қизғин савол-жавоьлар тарзида ўтган тадбир иштирокчиларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этди.

Гулшод Турсоатова,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё

вилоят Кенгаши матбуот котиби

КОНСТИТУЦИЯ – ДАВЛАТИМИЗНИНГ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИ was last modified: Декабрь 9th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »