Конституция — демократик ҳуқуқий давлат кафолати

7 Декабрь, 11:30 • Муносабат, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 92 марта кўрилди • Комментариев к записи Конституция — демократик ҳуқуқий давлат кафолати нет

Ҳар бир мамлакат ва жамият тарихида шундай саналар борки, уларнинг аҳамияти ва қадри давр ўтган сари ортиб бораверади. 1992 йил 8 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида Конституциямиз қабул қилинган кун — шундай тарихий саналар жумласига киради.

Конституция – лотинча сўз бўлиб, “consitutio” — тузилиш, тузук – деган маъноларни англатади. Конституция давлатнинг асосий қонуни, мамлакатнинг ижтимоий ҳолати,  давлат тузилиши, сайлов тизими, бошқарув органлари таркиби ва фаолият йўналишлари, фуқароларнинг хуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берувчи ҳужжатдир. Конституция давлатнинг барча қонунларининг асоси ва пойдевори ҳисобланади. Конституция – давлатчилик белгисидир. Табийки, ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эътибори, унинг конституцияси ҳисобланади.

Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитади. Асосий қонунлар заминида халқнинг иродасини, руҳиятини, ижтимоий онги ва маданиятини акс эттиради. Дунёдаги ривожланган демократик давлатларда ҳар бир фукаро ўз ижтимоий-шахсий ҳаётини Конституциясиз тасаввур эта олмайди.

Ўзбекистон Конституцияси мамлакатимизда яшовчи ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари борасида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон деклорациясининг барча асосий ғоя ва қоидаларини ўзида сингдирган. Темурийлар замонида шаклланган чуқур тафаккур, муқаддас исломий қадриятлар, миллатимиз табиати ва руҳиятида устувор бўлган адолат, хақиқат, иймон, олийжаноблик, бағрикенглик, мардлик каби улуғ хислатлар тарихий ҳужжатдан муносиб ўрин олган.

Демак, бизга тарихдан мерос бўлган қадриятлар қомусимизда жамланган экан, уни қадрлашимиз, “Ўзбекистон фуқароси” деган номга муносиб бўлишимиз, қонунларни ҳурмат қилмоғимиз ва бу йўлда бош тарғибтчи бўлиш вазифамиздир.

Улуғбек Раҳмонов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Марғилон шаҳар Кенгаши аъзоси

 

Конституция — демократик ҳуқуқий давлат кафолати was last modified: Декабрь 11th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »