Конституция — мамлакатнинг ҳуқуқий пойдевори

6 Декабрь, 10:32 • Муносабат, Тошкент вилояти, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига, Янгиликлар • 132 марта кўрилди • Комментариев к записи Конституция — мамлакатнинг ҳуқуқий пойдевори нет

Ҳар бир давлатнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси ва пойдевори ушбу давлат томонидан жорий этилган қонунларга асосланади. Ҳар бир фуқаролик жамияти барқарор ривожланиши, иқтисодий ўсиш суратлари индекси, аҳолининг турмуш тарзи ва хафвсизлиги таъминланиши ушбу жамиятни бошқарувчи ҳукумат қонунлари бевосита таьсир этувчи куч сифатида намоён бўлади.

Ҳудди шу каби юртимиз истиқлолга эришиши билан авваламбор, мамлакатни кенг қамровли ва тизимли ривожланишида қонунларга, яъни, ўз Конституциясига эга бўлишини асосий  мақсади сифатида ўз олдига қўйди. 25 йилки Ўзбекистон Республикаси Конституцияси  амалда бутун дунё ҳамжамиятида  ўз ўрни ва нуфузига эга бўлиб, таъбир жоиз бўлса, намуна сифатида амалда ўз кучини кўрсатиб келмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг преамбуласида “Ўзбекистон халқи инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб, демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида, ўзининг мухтор вакиллари сиймосида Ўзбекистон Республикасининг мазкур Конституциясини қабул қилади”, деб ёзилган.

Давлат ва ҳуқуқнинг пайдо бўлганига 3000 йилга яқин вақт ўтди. Давлатларнинг конституциялари эса 200 йиллик тарихга эга. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ҳуқуқий рамзи, халқ хоҳиш иродасининг олий ифодаси бўлмиш Конституция қабул қилинганига 25 йил тўлмоқда. Тарихан қисқа давр ичида мамлакатимиз ҳар бир соҳада катта муваффиқиятларга эришиб келмоқда. Албатта ушбу ютуқлар негизида машаққатли меҳнат ётади.

Қомусимизга асос солган Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг «Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган “Қомуснома” бўлганлиги, у «халқимизнинг иродасини, руҳиятини, ижтимоий онги ва маданиятини» акс эттириши, унинг «халқимиз тафаккури ва ижодининг маҳсули»  деб айтиб ўтган сўзлари Конституция мамлакатнинг ҳуқуқий пойдевори эканлигини тасдиқлайди.

Хулоса ўрнида “Адолат” социал-демократик партиясининг дастурида ёзилган “Адолат ва ҳақиқатга интилиш, адолатли жамият қуриш халқимизнинг асрий орзулари сирасига киради. Зеро, адолат устун бўлган жойда иш юришади, юртда файзу барака бўлади, одамларда меҳр-оқибат кучаяди. Адолат бор жойда тараққиёт бўлади, юксак муваффақиятларга эришилади” деган сўзлар ҳар бир ишимизда дастуруламал бўлиши лозим.

Жасур ЖАМОЛИДДИНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бекобод шаҳар Кенгаши раиси

 

Конституция — мамлакатнинг ҳуқуқий пойдевори was last modified: Декабрь 6th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »