Конституция — тараққиётимиз ва фаровонлигимиз кафолати

11 Декабрь, 09:42 • Партия лойиҳаси, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 57 марта кўрилди • Комментариев к записи Конституция — тараққиётимиз ва фаровонлигимиз кафолати нет

Жорий йил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги мамлакатимизда кенг миқёсида нишонланмоқда. Мамлакат фуқаролари учун бош қомус бўлган бу тарихий ҳужжат барчамизнинг фаолиятимизда, ҳаётимизда жуда катта ва муҳим ўрин тутади. Зеро, фуқароларнинг асосий эркинликлари, ҳуқуқлари ва бурчлари Конституцияда ўз ифодасини топган бўлиб, шахсни ҳуқуқий камол топишида таянч вазифасини ўтайди.

Айниқса, ҳуқуқий –демократик жамият барпо этиш йўлида хизмат қилаётган сиёсий партиялардан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси зиммасида бош қомусимиз ижросидан келиб чиқувчи алоҳида масъулиятли вазифалар бор.

Фуқароларнинг ҳуқуқий ва сиёсий фаоллиги, уларнинг эркинликлари ва бурчлари, ёшларимизнинг ҳуқуқий саводхонлиги, таълим- тарбияси, хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш масалалари бугунги кунда худудий партия фаолиятининг бош мезонларидан бирига айланган. Бу борада Партиямизнинг сайловолди Дастури ҳам Конституциянинг ҳар бир боби, ҳар бир моддаси бўйича ўз белгилаган вазифаси ва мақсадларига эгадир.

Яқинда партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилган «Адолат билимдони» кўрик-танлови ҳам вилоятимиз бўйлаб юздан ортиқ  ҳуқуқшунос ёшларни кашф эта олди.

Бош қомусимизга бўлган ҳурмат, уни ўрганиш, риоя этиш халқимизда, айниқса ёшларимиз ўртасида тобора ортиб бормоқда. Конституция қабул қилинган санани катта тантанавор байрам руҳида ўтказилиши ҳам халқимиз томонидан мамнуният билан кутиб олинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳаётдаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, фуқаролар, айниқса, ёшлар қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйгусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳамда Асосий Қонун қабул қилинганининг йигирма беш йиллик санасини кенг нишонлаш мақсадида эълон қилинган Президентимизнинг фармойиши ҳам халқимиз хоҳиш-иродасини ёрқин ифода этди.

Фарғона вилоят партия Кенгашининг маҳаллий ташкилотлари ҳам бу йўналишда ўз тадбирлар режасини ишлаб чиқди ва Конституциянинг норма ва тамойилларининг ҳаётга татбиқ этилиши, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик, социал-иктисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга ҳуқуқий замин бўлиб хизмат килаётган Асосий Қонуннинг аҳамиятини ҳаётий мисоллар билан очиб беришга бағишланган туркум тадбирларни ташкил этмоқда. Ушбу тадбирлар орқали ҳар бир қатнашчининг ўзига хос фуқаролик бурчи намоён бўлиб, уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ортиб бормоқда.

Марифжон Холдаров,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши раиси

 

Конституция — тараққиётимиз ва фаровонлигимиз кафолати was last modified: Декабрь 11th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »