Конституция – кенг кўламли ислоҳотлар асоси

12 Декабрь, 10:21 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига, Янгиликлар • 43 марта кўрилди • Комментариев к записи Конституция – кенг кўламли ислоҳотлар асоси нет

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни изчил амалга ошириш жараёнларида иштирок этаётган фуқаролик жамиятининг бир вакили сифатида  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 25 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги давлатимиз раҳбарининг маърузасини ОАВ орқали эшитиш ва танишиш бахтига муяссар бўлганимдан беҳад хурсандман.

Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида таъкидлаб ўтканидек, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати, бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Президентимиз ўз маърузасида асосий қомусимизнинг қабул қилиниш тарихига батафсил тўқталиб, ўнинг Биринчи Президентимиз муҳтарам Ислом Каримов раҳбарлигида 1990 йил июнь ойида тузилган Комиссиянинг икки йиллик машаққатли меҳнати натижаси эканлигини ва ушбу комиссия аъзоси сифатида ўзининг ҳам бевосита иштирок этганлигини фахр билан тилга олди.

Ҳақиқатан ҳам бугунги ва келажак ёшларимиз учун конституциямизнинг қабул қилиниш тарихи қизиқ ва доимо муҳим маълумот ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбарининг  Энг аввало, одамларимиз ислоҳотлар самарасини келажакда эмас, балки бугун ўз ҳаётида ҳис этишлари зарур деган сўзлари, ҳар биримизнинг кундалик ҳаётимизда, иш фаолиятимизда юртимизда кечаётган ислоҳотларга бўлган дахлдорлик ҳиссимизни янада кучайтиради.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ўз моҳиятига кўра, жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги тизимли ислоҳотларнинг “йўл харитаси”га айланганлиги маърузада алоҳида тилга олинди.

Ҳаракатлар стратегияси ижроси доирасида шу йилнинг ўзида 20 дан ортиқ қонун ва 700 дан зиёд қонуности ҳужжатлари қабул қилинганлиги келтириб ўтилди.

Барчамизга яхши маълумки, жорий йилда суд тизимини ислоҳ қилишга қаратилган бир қатор чора – тадбирлар амалга оширилди.

Яъни, ягона суд амалиётини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди бирлаштирилганлиги, судьяларни танлаш ва лавозимларга тайинлашда ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш, очиқ, ошкора ва муқобил танлов тизимини яратиш мақсадида  Судьялар олий кенгаши таъсис этилганлиги, шунингдек, судья лавозимига муддатсиз тайинлаш амалиёти жорий этилиб, жаҳон тажрибаси чуқур ўрганилиб, ўз тарихимизда биринчи марта шундай янгиликнинг амалга оширилганлиги давлатимиз раҳбари томонидан таъкидлаб ўтилди.

Эътибор бериб қарайдиган бўлсак, суд тизимидаги сўнги янгиликлар халқимизнинг адолатли ва халқпарвар суд ҳокимиятига бўлган ишончини мустаҳкамламоқда.

Халқимиз орасида кечиримлилик инсонийлик фазилатлари қаторида улуғланади.

Мана шу инсонийлик кадриятни ҳисобга олиб, тарихий сана арафасида Давлатимиз раҳбари судлар томонидан ҳукм қилинган 2 минг 700 нафар шахсни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолаганлигини таъкидлаб ўтди.

Албатта, чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноятни билиб-билмай содир этган, тузалиш йўлига қатъий ўтган 2 минг 700 нафар шахс ва уларнинг барча яқинлари Президент томонидан билдирилган ишончга муносиб бўлиб, элу-юрт корига яраб, юртимиз равнақи йўлида хизмат қилишига ишонамиз.

Президентимиз ўз маърузаларида келтирганидек, биз давлатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган ҳаракатларнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор тараққиёт мақсадларига ҳамоҳанг эканлигидан, ва бу ҳолат тарихимизда биринчи марта Ўзбекистонга ташриф буюрган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн ҳамда Дин ва эътиқод эркинлиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шоҳид томонидан ҳам эътироф этилганлигидан фахрланамиз.

Ушбу маърузада Муҳтарам Юртбошимиз ёшлар ва уларнинг таълим- тарбияси масаласига ҳам алоҳида тўқталиб, биз Самарқандда Имом Бухорий номидаги Халқаро илмий — тадқиқот марказини, Тошкент шаҳрида эса Ислом цивилизацияси марказини барпо этмоқдамиз. Бу ишларни кимгадир кўз-кўз қилиш учун амалга ошираётганимиз йўқ. Мақсадимиз – ислом динининг ҳақиқий инсонпарварлик моҳиятини, маърифий исломни болаларимиз онгига сингдириш. Шу йўлда бизнинг буюк аждодларимиз қандай улуғ ишларни амалга оширганлари ҳақида улар ана шундай масканларга келиб ўзлари учун керакли бўлган энг муҳим бўлган билим ва тасаввурларга эга бўлади. Энг асосийси, уларнинг қалбида бой тарихимиз, маданий меросимиз билан фахрланиш туйғуси камол топади, дея таъкидлаб ўтди.

Ёш авлод камоли учун қилинаётган мана шундай эзгу ишлар, албатта ўзининг ижобий самарасини беради.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак,  жамият ҳаётининг барча жабҳаларини ўз ишига қамраб олган ва халқ фарвонлиги йўлида янада сидқидилдан хизмат қилишнинг аниқ йўналишларини белгилаб берган ушбу маърузада элга бўлган шаксиз меҳр ва халқга бўлган юксак ҳурмат мужассам эканлигини чин юракдан ҳис қилдим.

Рауаж Отарбаев,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон

 ҳудудий Кенгаши раиси ўринбосари

Конституция – кенг кўламли ислоҳотлар асоси was last modified: Декабрь 12th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »