Маҳалла муаммолари депутатлик гуруҳи назоратида

12 Декабрь, 11:36 • Депутатлик гуруҳи, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 50 марта кўрилди • Комментариев к записи Маҳалла муаммолари депутатлик гуруҳи назоратида нет

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жамиятни демократлаштириш борасидаги ишларни янги босқичга кўтарди. Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан ўтказилган мулоқотларда қуйидаги муаммолар аниқланди.

Самарқанд шаҳар, Ўрикзор маҳалласида истиқомат қилувчи маҳалла аҳолиси билан ўтказилган мулоқотлар давомида кўп қаватли уйлар ҳудуди атрофида чиқиндиларни ташлаш учун алоҳида жой йўқлиги, чиқиндихона қуриш учун жой танлашда учраётган қийинчиликларга дуч келаётгани маълум бўлди.

Шунингдек, Самарқанд шаҳар, Меҳробод ҳамда Ализода маҳалла фуқаролар йиғинлари ўртасида кесишган Чўлпон кўчасидаги йўллар ўйдим-чуқур бўлиб, яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги аниқланди.

Самарқанд шаҳар, Кимёгарлар қўрғони, 29 даҳа, “Нурли Келажак” маҳалласида кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли билан ўтказилган мулоқотларда аҳоли ҳавонинг ифлосланишидан азият чекаётганини таъкидлаб ўтишди.

Ушбу мулоқотлар давомида депутатлар томонидан аҳолига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, мазкур муаммоли масалаларни қонунан ҳал этилиши юзасидан тегишли ташкилотларга сўров билан чиқиб депутатлик назорати ўрнатилиши маълум қилинди.

Инобат Ҳасанова

Ўзбекистон “Адолат” СДП Халқ депутатлари

Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати

Маҳалла муаммолари депутатлик гуруҳи назоратида was last modified: Декабрь 14th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »