Маҳалла покизалиги — фаровонликдан далолат

18 Декабрь, 18:37 • Партия лойиҳаси, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 31 марта кўрилди • Комментариев к записи Маҳалла покизалиги — фаровонликдан далолат нет

Куни кеча Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда Термиз шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Термиз шаҳридаги “Абдулла Авлоний” МФЙда партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди.

Унда маҳалла аҳолиси ва фаоллари, партиянинг вилоят ҳамда Термиз шаҳар Кенгаши аъзолари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган мақсад — Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида белгиланган соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги долзарб муаммоларни ечишга қаратилган дастурларда аҳолининг, айниқса, ёшларнинг фаол иштирокини кучайтиришдан иборат эди. Шунингдек, партия атроф-муҳит тозалиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда ўз саъй-ҳаракатларини амалга ошириб бормоқда.

Тадбирни партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари И.Қурбонов очиб, лойиҳанинг мақсад ва вазифалари тўғрисида сўз юритиб, юртимизнинг, маҳаллаларимизнинг тозалиги ва озодалиги кўп жиҳатдан ўзимизга боғлиқлиги, маиший чиқиндиларнинг белгиланмаган жойларга ташланиши, атроф-муҳитнинг ифлосланишининг соғлигимизга салбий таъсир қилиши ҳақида гапириб ўтди.

Шундан сўнг тадбирда сўзга чиққанлар иштирокчиларга ҳар бир инсон ўзининг маданияти билан атроф-муҳит ифлосланишини олдини олишга, ҳайвонот олами ва ўсимлик дунёси дахлсизлигини таъминлашга, жамоатчилик жойларида, яшаш ҳудудини озода сақлашда ўз ҳиссасини қўшиши ҳам бурч эканлигига алоҳида тўхталишди.

Чори Пундиев, “Абдулла Авлоний “МФЙ раиси:

— “Адолат”СДП вилоят Кенгаши ҳамда партиянинг Термиз шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбирда, мамлакатимизда сўнгги йилларда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёнида атроф-муҳитни асраб-авайлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг тиббий маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Қуриб қолган шоҳ-шаббалар, дарахтлар барглари ва турли хил маиший чиқиндилар инсонлар саломатлигига зарар келтирмоқда. Мусаффо табиат учун олиб борилаётган амалий ишлар аҳолининг экологик маданиятини янада оширишда аҳамиятлидир. Уларнинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини ўзгартиради. Айтиш жоизки, бундай тадбирларнинг ташкил этилишини янада кенгайтириш, шаҳар ва қишлоқларимизда ҳашар ишларини ташкил этиб бориш нафақат атроф-муҳитни гўзаллигини асраш балки, инсонлар саломатлигини мустаҳкамлашда ҳам ўринлидир. Зеро, маҳаллаларимиздаги покизалик юртнинг фаровонлигидан далолатдир.

Тадбирда лойиҳа доирасида “Энг покиза оила”, “Энг покиза кўча”, “Энг покиза маҳалла” номинациялари бўйича танлов ғолиблари аниқланди. Унга кўра, “А.Авлоний” маҳалласи “Энг покиза маҳалла”, ушбу маҳалладаги “Алишер Навоий” кўчаси “Энг покиза кўча”, маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро Гулнора Жовлиева хонадони “Энг покиза оила” деб топилди.

Тадбир якунида ғолибларга партиянинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Дилафрўз Раҳматова,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

 Сурхондарё вилоят Кенгаши

бош мутахассиси

Маҳалла покизалиги — фаровонликдан далолат was last modified: Декабрь 18th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »