Меҳр-мурувват халқимизга хос фазилат

23 Декабрь, 10:12 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 172 марта кўрилди • 1 комментарий к записи Меҳр-мурувват халқимизга хос фазилат

 

Ҳозир дунёда тахминан 1 миллиард, Ўзбекистонда эса 600 мингдан ортиқ ногиронлар ҳаёт кечирмоқда. Мамлакатимизда уларнинг яшаш муҳити, таълим олиши, бандлиги, тиббий-ижтимоий реабилитацияси, протез-ортопедия буюмлари ва техник воситалар таъминоти доимий диққат марказимизда туради. Президентимизнинг жорий йил 1 декабрда қабул қилган «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони уларга қулай ҳаётни таъминлаш учун қўшимча шароитлар яратишни назарда тутади.

Эндиликда «Ногирон» тушунчаси муомаладан чиқарилмоқда. У энг аввало, инсон эканлигини ҳисобга олган ҳолда умумэътироф этилган «ногиронлиги бўлган шахс» атамаси киритилмоқда.

Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича 51 банддан иборат комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

2018-2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентлар қабулининг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда икки фоизли квоталар киритилмоқда. 2018 йил 1 мартдан автокорхоналарга барча ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштирилмаган шаҳар йўловчи транспорти воситаларини сотиб олиш таъқиқланади. 2018 йил 1 январидан якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланувчи I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ходим сифатида ёллаган якка тартибдаги тадбиркорларга имтиёзли солиқ ставкаси белгиланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда ихтисослаштирилган идора ташкил этилади. 2018 йил 1 июндан улар тўғрисида комплекс маълумотларни ўз ичига олган ягона электрон реестр жорий этилади ва даволаш-реабилитация ишлари янада самарали олиб борилади. Протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситаларини ишлаб чиқаришга давлат стандартлари жорий қилинмоқда.

Умуман олганда, юқоридаги қарор халқимизга хос меҳр-оқибатлиликнинг юксак намунасидир. Бу борада жамоатчилик орасида тушунтириш ишларини олиб бориш биз депутатлар олдида турган вазифа.

Абдимусо СУЛТОНОВ,

Халқ депутатлари Асака туман

кенгаши депутати

Меҳр-мурувват халқимизга хос фазилат was last modified: Декабрь 23rd, 2017 by matbuot

Меҳр-мурувват халқимизга хос фазилат учун битта шарҳ

  1. Хаётбек:

    Президентимизнинг ушбу Қарорлари нақадар тўғри эканлигини бугун халқимиз жуда ҳам тўғри англаб етган десак муболаға бўлмайди.
    Депутатлар ёки депутатлик гуруҳлари ва партия (шаҳар) туман Кенгашлари томонидан аҳоли орасида «ногиронлиги бўлган шахс»лар билан қандай амалий ишлар қилиниши режалаштирилган. Бу пасртия сайловолди дастури ёки платформасида назарда тутилганми?

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »