Меҳр ва мурувват дунёнинг қўш устуни

20 Декабрь, 18:34 • Депутатлик гуруҳи, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 281 марта кўрилди • Комментариев к записи Меҳр ва мурувват дунёнинг қўш устуни нет

Азалдан етим-есир, бева-бечора ва ногиронларга, мусофирларга саховат кўрсатиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож кимсалар ҳолидан хабар олиш, уларга сидқидилдан, беғараз ёрдам бериш халқимизнинг энг олий фазилатларидан ҳисобланади. Ушбу эзгу хислатлар айниқса, жорий — халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида янада кенг намоён бўлмоқда.

Жойларда у раҳбарми, депутатми, барча мансабдор шахслар халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўтказиб, уларни ўйлантираётган масалалар, қийнаётган муаммоларнинг ечимини топишда кўмакдош бўлиб одамларнинг оғирини енгил қилмоқда, эртанги кунга ишончини орттирмоқда. Ана шундай эзгу ишларда партиямизнинг депутатлик гуруҳлари аъзолари ҳам фаоллик кўрсатишаётгани айниқса қувонарлидир.

Халқ депутатлари Тайлоқ туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари туманидаги Равот маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли хонадонларига ташрифи чоғида маҳаллада истиқомат қилувчи иккинчи гуруҳ ногиронлари Абдураим Тураев ҳамда уларнинг рафиқаси Дилрабо Бегматоваларнинг фарзанди Мамаризаева Сабинага жисмоний имконияти чекланганлиги сабабли ногиронлик аравачаси билан таъминланишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу мурожаат асосида халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ўғилой Юлдашова ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмаси томонидан фуқарога ногиронлик аравачаси тақдим этилди.

Ўғилой Юлдашова, халқ депутатлари Тайлоқ туман Кенгаши депутати:

— Давлатимиз раҳбари ҳар биримиз оддий халқ орасига кириб боришимиз, уларни тинглашимиз, муаммоларини ўз вақтида бартараф этишимиз зарурлигини бежизга такрор ва такрор таъкидламаяпти. Негаки, инсонлар чинакамига ҳаётдан мамнунлик саодатини туйсагина, ишимизда унум, жамиятда фаровонлик бардавом бўлаверади.

Нилуфар Акрамова

Ўзбекистон “Адолат” СДП 

Тайлоқ туман Кенгаши раиси

Меҳр ва мурувват дунёнинг қўш устуни was last modified: Декабрь 20th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »