Мезони йўқ хайру саховат

15 Декабрь, 19:53 • Андижон вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 133 марта кўрилди • Комментариев к записи Мезони йўқ хайру саховат нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг «Саҳоват беназир қадрият» лойиҳаси юртдошларимизни хайрли ишларга бошламоқда. Партиянинг Ҳонобод шаҳар кенгаши ташаббуси билан Қўрғонтепа туманидаги имконияти чекланган болалар уйида ташкил этилган тадбир ҳам айни шу мақсадга қаратилди.

Шаҳар Маънавият ва маърифат бўлими, Маданият уйи ва ҳудуддаги ҳарбий қисм билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир мазкур муассасада меҳнат қилаётган тарбиячилар ва кўнгли ярим болаларнинг дилларига бир олам қувонч олиб кирди. Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Т.Муратова, ҳарбий қисм командири К.Шариповлар республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳолини, айниқса, имконияти чекланган болаларни ижтимоий ҳимоялаш борасида олиб борилаётган хайрли ишлар хусусида гапирдилар. Бу йўлда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг фаоллик кўрсатаётгани, партиянинг сайловолди дастурида ҳам ижтимоий ҳимоя асосий вазифалардан бири сифатида белгиланганлиги таъкидланди.

“Меҳримиз сизга” дея номланган театрлаштирилган чиқишлар иштирокчиларда қизиқиш уйғотди. Болалар билан бирга даврада зобитлар ҳам рақсга тушиб, уларни ёлғиз эмасликларини дилига солди.

— Партиядошларимиз орасида савобли ишларга доим бош бўлиб, бизни қўллайдиганлар кўпчиликни ташкил этади, — дейди Ҳонобод шаҳар партия кенгаши раиси Зилола Жунадуллаева. — Фаолларимиз билан айни мана шу масканга кириб боришни режалаштирганимизда ҳам бизга қўшилувчилар сафи кенгайди. Ҳатто ҳамкор ташкилотлар ҳам ёнимизга кирди. Тадбир назаримда ҳам савобли, ҳам эсда қоларли ўтди.

“Адолатчи”лар ва ҳамкорлар томонидан шу куни ҳомийлик ёрдами ҳам кўрсатилди. Совғалар билан бирга сув иситиш мосламаси, иссиқ кийим-бошлар тарқатилди.

Кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликларга жамоа ўз миннатдорчилигини билдирди.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят кенгаши матбуот котиби

Мезони йўқ хайру саховат was last modified: Декабрь 15th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »