Муҳим масалалар сессияга киритилди

29 Декабрь, 19:38 • Жиззах вилояти, Сессия, Янгиликлар • 162 марта кўрилди • Комментариев к записи Муҳим масалалар сессияга киритилди нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” мавзусидаги маърузасидаги вазифалар сиёсий партиялар ва уларнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш учун муҳим тарихий-сиёсий қадам бўлди.

Ушбу йиғилишда Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ижтимоий адолат, илм-фан, таълим-тарбия ва соғлиқни сақлаш соҳасида аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш шиори остида фаолият олиб бориши, лекин ушбу соҳаларда, хусусан, жамиятимизда қонун ва адолат устуворлигини ёки аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва уни дори-дармон воситалари билан таъминлашни яхшилаш бўйича аниқ ташаббусларни илгари сурмаётганлигига эътироз билдирган эди.

Президентимизнинг маърузасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг VIII Пленумида дастур ишлаб чиқилди. Бу эса партиянинг барча ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари фаолиятини ривожлантиришда дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан жорий йилнинг 11 декабридан 20 декабрига қадар партиянинг Дўстлик, Зарбдор, Бахмал туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳлари томонидан Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар сессиялари кун тартибида 4 та масала кўриб чиқилиб, улар юзасидан сессиянинг тегишли қарорлари қабул қилинди. Ўтказилган сессияларда ”Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари синфларидаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, мантусинамаси ва бошқа эмлашлар даврийлигининг ҳолати, қайнатилган тоза ичимлик суви билан таъминланганлик бўйича” ўрганиш ишлари натижаси ҳамда партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ходимлар меҳнат фаолиятига оид ҳужжатларни давлат архивларига топшириш, жойларда ушбу соҳага оид қонунчиликка амал қилиш ҳолатлари юзасидан” жамоатчилик назорати тартибида олиб борилган ўрганиш ишлари натижалари муҳокама этилди.

Жумладан сессияда қайд этилганидек, Дўстлик туманидаги 1,2,3,5,6,10,12,13,14,18-умумтаълим мактабларини ўрганиш жараёнида, 1- умумтаълим мактабидаги 1-а,2-б,3-а-синфларда 38 нафардан, 6-умумтаълим мактабидаги 3-а,4-а,7-а синфларида 39 нафар ўқувчи таълим олаётганлиги сабабли, ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мос эмаслиги, мазкур умумтаълим мактабларини тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолати ўрганилганда, 3,5,12,13-умумтаълим мактаблари томонидан туман “Сувоқова” корхонаси билан шартнома тузилмаганлиги ва тоза ичимлик суви таъминланмаганлиги натижасида ичимлик суви ҳозирда бошқа ҳудуддан ташиб келтирилиши туман Кенгашининг 31-сессиясида атрофлича муҳокама этилди.

– Ўрганишлар жараёнида тегишли ташкилотларга жумладан, Жиноят ишлари бўйича туман судига, туман давлат архивига ҳамда туман “Ягона дарча” марказига депутатлик сўровлари юборилди ҳамда ушбу сўровларга тўлиқ жавоб олинди, – дейди халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ҳосилбек Абдурасулов. – Тумандаги “Ягона дарча” маркази томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, фаолияти тугатилган 359 та корхона ва масъулияти чекланган жамиятлардан 17 таси (4,7 фоиз) давлат архивига ҳужжат топширган, қолган 342 (95,3 фоиз)таси умуман ҳужжатларни архивга топширмаганлиги аниқланди.

Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгаши сессиясида партия томонидан тузилган ишчи гуруҳларнинг 10 та давлат бюджети ташкилоти ҳамда 5 та хўжалик ташкилотларини ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар муҳокама этилиб, хўжалик ҳисобидаги архив мудири Н.Сатимовга халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи билан биргаликда аниқланган камчиликларни баратараф этиш мақсадида алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш, туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи Т.Қодировга ходимлар меҳнат фаолиятига оид ҳужжатларни давлат архивларига топширмаган корхона, ташкилот ва муассасалар рўйхати шакллантирилиб, интизомий чора кўриш бўйича таклиф киритиш бўйича, шунингдек Жиноят ишлари бўйича туман суди раси Ғ.Ялгашевга амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот тақдим этиб бориш юзасидан сессиянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари доимий комиссияси раиси И.Аллаёровга эса мазкур қарорнинг бажарилиши юзасидан назорат ўрнатиш вазифаси юклатилди.

Жасур ҚАРШИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Муҳим масалалар сессияга киритилди was last modified: Декабрь 29th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »