Муваффақият ва муаммолар сарҳисоби

13 Декабрь, 16:29 • Навоий вилояти, Пленум, Янгиликлар • 283 марта кўрилди • Комментариев к записи Муваффақият ва муаммолар сарҳисоби нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди. Пленум ишида Сиёсий Кенгаш бўлим бошлиғи Фарҳод Ишанқулов , партия вилоят Кенгаши, туман ва шаҳар Кенгаш раислари, ижрочи котиблари ҳамда депутатлари, партия фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлиси палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгашининг VIII Пленуми қарори билан тасдиқланган дастури ижросини амалга ошириш бўйича календарь – режадаги ишларнинг  амалга оширилиши юзасидан ҳисобот тингланди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон “Адолат”СДП Навоий вилоят Кенгаши раиси Рустам Ҳайитов сўзга чиқиб, партия шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан амалга оширилган ишлар, ютуқ ва камчиликлар борасида тўхталиб фаолиятлари таҳлил қилинди.

Муҳокама давомида  Бахтиёр Эшимов — Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати,  Соҳиб Ахмедов — Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий шаҳар Кенгаши раиси, Амриддин Нунназаров — Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгаши депутатилар сўзга чиқдилар.

Пленум кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан асосий маърузачи ва сўзга чиққанларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда вилоят Кенгаши аъзолари томонидан тегишли қарор қабул қилинди.

Садоқат Шамсиева,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий

вилояти Кенгаши Матбуот хизмати.

Муваффақият ва муаммолар сарҳисоби was last modified: Декабрь 13th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »