Наманганда VIII пленум танқидий таҳлил асосида ташкил этилди

13 Декабрь, 10:39 • Наманган вилояти, Пленум, Янгиликлар • 169 марта кўрилди • Комментариев к записи Наманганда VIII пленум танқидий таҳлил асосида ташкил этилди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгашининг навбатдаги VIII пленуми бўлиб ўтди. Пленум ишида партия шаҳар ва туман кенгашларининг раислари,  халқ депутатлари вилоят ва туман кенгашларининг депутатлари, “Ёш адолатчилар “ ва “Аёллар қаноти” фаоллари, фаҳрийлар иштирок этдилар. Тадбир қатнашчилари “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис Палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши VIII пленуми қарори билан тасдиқланган дастури ижроси тўғрисида”ги масалани муҳокама қилдилар.

Аввало шуни айтиш керакки,  вилоят Кенгаши раҳбарияти ва аъзолари пленумга тайёргарлик кўриш жараёнида жойлардаги ҳақиқий аҳволни батафсил ва ҳаққоний таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратдилар. Маъруза матни ҳам аввалдан тайёрланиб, бир неча бор қайта-қайта кўриб чиқилди. Камчиликларни рўй-рост кўрсатиш, айни пайтда уларни бартараф этиш йўлларини белгилаб олиш диққат марказида бўлди. Чунки буларсиз фаолиятни янада такомиллаштириш, ҳозирги шиддатли замон қўяётган мураккаб вазифаларнинг уддасидан чиқиш амри маҳол. Яна бир диққатга сазовор жиҳат шундаки, пленум бошлангандаёқ унинг қатнашчилари  музокараларда фаоллик кўрсатиш, ўринли таклифлар билдириш, нуқсонлар ва фойдаланилмаган имкониятлар ҳақида кўпроқ гапиришга даъват этилди.

Шунинг учун бўлса керак, маъруза билан чиққан  Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Исроил Жўраев, Наманган шаҳар ва Наманган туман партия Кенгашининг раислари Зафаржон Жўрабоев, Ёрқиной Ҳожиматова, Янгиқўрғон туман партия Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти етакчиси Хуршида Одилова, “Адолат” СДП вилоят Кенгаши матбуот хизмати котиби Нурбек Абдуллаев ва бошқалар кун тартибидаги масала юзасидан кўпчиликка манзур фикр-мулоҳазаларни изҳор этдилар.

Маълумки,  Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг шу йил 14 августда ўтказилган VIII Пленумида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис Палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан ишлаб чиқилган дастур тасдиқланган эди. Шундан бери ўтган даврда вилоят партия ташкилоти томонидан мазкур дастурни муваффақиятли бажариш юзасидан қатор ишлар амалга оширилди. Масалан,  “Партиянинг ғоявий ва мафкуравий дастурларини такомиллаштириш” бўйича бир қатор ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик юзасидан меморандумлар имзоланди. Улар орасида соғлиқни сақлаш, халқ таълими бошқармалари, оммавий ахбарот воситаларининг таҳририятлари бор. Бажариладиган тадбирлар режаси  тузилди. Бир қатор  ишлар амалга оширилди ҳам.

Хусусан,  “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур” партия лойиҳаси доирасида  умумтаълим мактабларида умумий тиббий хизмат ҳолатини ўрганилди. Тайёрланган материаллар асосида   халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 3 августда бўлиб ўтган  сессияси кун тартибига масала киритилди. Қабул қилинган қарорда  синфларда ўқувчилар сонини мақбуллаштириш, уларнинг санитария-гигиения талабларига мослигини таъминлаш,  мажбурий дори-дармонлар  ва  ичимлик суви етказиб беришни яхшилаш юзасидан қатор чоралар белгиланди.

Мазкур масала ўрганилганда партия вилоят Кенгашида тузилган ишчи гуруҳи деярли барча туманларда бўлди. Унинг ишида жойлардаги фаоллар ва депутатлар ҳам иштирок этдилар. Мақсад – юқоридаги масалани шаҳар ва туман кенгашларининг сессиялари кун тартибига киритиш эди. Аммо афсуски, мутасаддиларнинг сусткашлиги туфайли бу режа қоғозда қолиб кетди.

“Адолат – қонун устуворлигида” партия лойиҳаси  бўйича ҳам  масала халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессиялари муҳакамасига киритиш мўлжалланган эди. Ўз вақтида  мониторинг олмб борилди. Назорат ишлари бошланди. Бироқ бу борада ҳам иш ўлда-жўлда қолди. Иш кўламини олиб бориш ва назорат қилиш ишлари охирига етказилмай қолди. “Саломатлик йўлида бирлашайлик” партия лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилиш бўйича ҳам шундай бўлди.

Ёки  аҳоли билан мулоқот олиб бориш, самарали тарғибот-ташвиқотни йўлга қўйиш,  бунинг учун  ОАВ билан ҳамкорликни кучайтириш масаласини олайлик. Бу борада  Учқўрғон, Мингбулоқ, Чуст туманлари партия ташкилотлари, депутатлар олиб бораётган ишлар талаб даражасида эмас. Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги “Адолат” СДП гуруҳи ишини янада жонлантириш талаб этилади. Яқинда партия  ҳудудий ва маҳаллий кенгашлари аппаратлари ходимлари, депутатлар махсус  курсларда ўқитишга жалб этилди. Аммо бу жараёнда  Уйчи, Наманган, Янгиқўрғон, Тўрақўрғон туманларидаги  сафдошларимиз фаоллик кўрсатмадилар.

Қисқаси, пленумда шаҳар ва туманлар партия ташкилотларининг, шунингдек, БПТ ва депутатларнинг фаолияти атрофлича таҳлил этилди. Кадрлар билан ишлаш, айниқса, келгуси сайловларга пухта тайёргарлик кўриш, аъзолар сафини кенгайтириш, бадаллар туширишни кўпайтириш каби  масалалар тўғрисида ҳам фикр юритилди. Қабул қилинган қарорда барча соҳаларда вазиятни ўнглаш юзасидан аниқ ва пухта тадбирлар белгиланди.

Пленумда  Ўзбекистон “Адолат” СДП  Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратининг сектор мудири Илхомжон Жўраев сўзга чиқди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Наманганда VIII пленум танқидий таҳлил асосида ташкил этилди was last modified: Декабрь 13th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »