Навоийда аъзолар сафи кенгаймоқда

26 Декабрь, 17:54 • БПТ, Навоий вилояти, Янгиликлар • 165 марта кўрилди • Комментариев к записи Навоийда аъзолар сафи кенгаймоқда нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий шаҳар Кенгаши ташаббуси билан жойларда ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирларининг таъсирчанлигини ошириш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Яқинда Навоий шаҳар 2-сонли оилавий поликлиникада ташкил этилган тарғибот тадбирида бошланғич партия ташкилоти аъзолари сафи янада кенгайди.

БПТ фаоллари иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбатида асосий эътибор партия сафларини ташаббускор ва шижоатли аъзолар билан тўлдириш, уларни сиёсий саводхонлигини ошириш масалаларига қаратилди.

– Партиямиз дастурида белгиланган  вазифа ва мақсадларга эришишга ҳар биримиз муносиб ҳиссамизни қўшишимиз лозим, – дейди 2-сонли оилавий поликлиника шифокори Дилноза Одилова. – Қолаверса, фаолиятини янги бошлаган ёшлар билан ўтказилган суҳбатлар сафимизда ҳуқуқий–сиёсий жиҳатдан етук, партиямиз ғояларидан яхши хабардор шижоатли, ўз мустақил фикрига эга ёшлар борлигини кўрсатди.

– Бошланғич партия ташкилоти аъзоларидан 2017 йил Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили Давлат дастури ҳамда партиямиз дастурида белгилаган мақсад ва вазифалар ижросида фаол иштирок этиши, тарғибот-ташвиқот тадбирларининг таъсирчан ва самарали бўлишида ҳамкорликни кучайтириб бориши, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда, репродуктив саломатлигини кенг жорий этишда фаоллик ва масъулият талаб этилади, – деди Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилояти Кенгаши раиси Рустам Ҳайитов.

Суҳбат сўнгида партияга янги аъзо бўлган ишчи ходимларга партия билетлари топширилди.

Садоқат Шамсиева,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Навоийда аъзолар сафи кенгаймоқда was last modified: Январь 4th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »