Нореал қарздорлик олиб ташланди

18 Декабрь, 18:50 • Депутатлик гуруҳи, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 47 марта кўрилди • Комментариев к записи Нореал қарздорлик олиб ташланди нет

Бугун мамлакатимизда кечаётган демократик янгиланишларнинг янги босқичида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, аҳолининг фикрини билиш, дардини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларига ечим топишда кўмаклашиш нафақат давлат идораларининг балки сиёсий партиялар ҳамда депутатлик гуруҳларининг кун тартибидаги энг устувор масалалардан бири ҳисобланади.

Жойларда инсонларнинг турмуш шароитларидан хабардор бўлиб уларни қийнаётган ижтимоий муаммоларга ечим топиш Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг маҳаллий кенгашидаги депутатлари фаолиятида муҳим ўрин тутмоқда. Депутатлар аҳоли билан юзма-юз учрашувлар ўтказиб, мулоқотлар чоғида кўплаб ижтимоий муаммоларни тегишли давлат ва бошқарув идораларини жалб этган ҳолда ҳал этишда ташаббус кўрсатаётгани фикримизнинг тасдиғидир.

Жомбой тумани Қорамўйин маҳалласи Сабалоқ қишлоғида яшовчи фуқаро Жонибек Қаҳрамонов хонадонига электр энергияси учун туман электр таъминоти корхонаси томонидан 950 000 (тўққиз юз эллик минг) сўм нореал қарздорлик қўйилганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Самарқанд вилоят бирлашмаси, халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари, туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъул ходимлари ҳамда туман электр таъминоти корхонаси мутахассислари иштирокида ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида маълум бўлишича фуқаро томонидан тўловлар ўз вақтида тўлаб келинган аммо тўланган тўловлар ўз вақтида компьютер базасига киритилмаган, шу боис ушбу нореал қарздорлик келиб чиқган. Аслида Ж.Қаҳрамоновнинг ҳақиқий қарздорлиги 240 000 (икки юз қирқ минг) сўм эканлиги аниқланди. Жонибек Қаҳрамонов аниқланган ушбу қарздорлик суммасини шу вақтнинг ўзида амалга оширди ва қарздорлик бутунлай олиб ташланди.

Инобат Ҳасанова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати

Нореал қарздорлик олиб ташланди was last modified: Декабрь 18th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »