Носоз телефон учун тўланган пул истеъмолчига қайтарилди

15 Декабрь, 19:57 • Депутатлик гуруҳи, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 160 марта кўрилди • Комментариев к записи Носоз телефон учун тўланган пул истеъмолчига қайтарилди нет

Ургут туман Аълохотин маҳалласи, 4-уйда яшовчи фуқаро Ўктам Усмонов Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчасида, жойлашган дўкондан “Samsung Gallaхy duos” русумли уяли телефон аппаратини 515 000 сўмга харид қилган. Аммо ушбу уяли телефон нуқсонли бўлганлиги сабабли ундан фойдалана олмаган. Ў.Усмоновнинг бир неча маротаба савдо дўконига бориб ушбу яроқсиз уяли телефонни алмаштириб беришни ёки пулини қайтаришни сўраганда, турли баҳоналар билан уни сарсон қилаётганини айтиб йўллаган мурожаати Ўзбекистон “Адолат” СДП халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъул ходимлари ҳамкорлигида ўрганилиб чиқилди.

Ўрганиш давомида савдо ходимига Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун бўйича 13,14,15,16,17,18-моддаларда белгиланган нормалар тушунтирилгандан кейин сифатсиз телефон аппарати савдо ходими томонидан қайтариб олинди ва тўланган маблағ Ў.Усмоновга тўлиғича қайтарилди.

Инобат Ҳасанова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати

Носоз телефон учун тўланган пул истеъмолчига қайтарилди was last modified: Декабрь 15th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »