Ободлик кўнгилдан бошланади

14 Декабрь, 18:41 • Партия лойиҳаси, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 342 марта кўрилди • Комментариев к записи Ободлик кўнгилдан бошланади нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси сурхондарёликларни ободонлаштириш ва тозалаш ишларида уюшқоқликка бошламоқда. Ҳудудларда ташкил этилаётган ҳашарлар фуқароларнинг яшаш хонадонларидан бошлаб кўча ва гузарларни ҳам обод манзилларга айланишига хизмат қилмоқда.

Тозалик ва озодалик — саломатлик гарови эканлиги барчамизга маълум. Саранжом-саришта, озодалик бор жойда кишининг баҳри дили очилади. Дарҳақиқиат, кўча ва боғлар, хиёбонлар, мактаб ва боғчалар, шифохоналар атрофлари, умуман, барча жамоатчилик масканларининг озода ва ободончилиги кўзни қувонтиради.

Шу ўринда айтиш жоизки, озодалик, тозалик, саранжомлик ва ҳамжиҳатлик бизнинг қон-қонимизга сингиб кетган. Айни кунларда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ташаббуси билан “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида таълим даргоҳларида, маҳалла-кўй, жамоат жойларида тозаликка эътибор қаратиш, ёшларнинг экологик маданиятини, атроф-муҳитнинг тозалигини сақлаш кўникмасини шакллантириш, мамлакатимиз озодалиги йўлида кўнгилли иштирокчиларни кенг жалб этиш, белгиланмаган жойларга чиқиндилар ташланишининг олдини олишга қаратилган тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш билан бир қаторда, “Тозалик – саломатлик гарови” акциялари доирасида ҳашарлар ташкил этиб келмоқда. Ана шундай тадбирлар партиянинг Сурхондарё вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Термиз шаҳар Кенгаши томонидан Термиз шаҳрининг Шодлик ҳамда Юлдуз маҳалла фуқаролар йиғинида мазкур лойиҳа доирасида ободонлаштириш акцияси ташкил этилди. Кўчалар ва хиёбонлар чиройини бузиб, ариқлар ичига ташланган чиқиндиларни тозалаш мақсадида маҳалладаги фаол ва ташаббускор ёшлардан гуруҳлар тузилиб кўчалар ободонлаштирилди.

Салим Бозоров, “Юлдуз” МФЙ раиси, Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати:

— Ободлик кўнгилдан бошланади, дейди доно халқимиз. Албатта, кўнгил тоза бўлса, у мудом озодалик, саранжомлик, тозалик ва кўркамликни хоҳлайди. Партия ташаббуси билан бундай хайрли ишни амалга оширилаётгани қувонарли, агар барчамиз биргаликда меҳнат қилсак, тозалик, озодаликни турмуш тарзимизга айлантирсак, ҳаётимиз янада гўзал ва фаровон бўлади.

Ҳар куни ишга, ўқишга йўл олар эканмиз оёқ остида бўш пластик шиша, сигарета, семичка қолдиқлари, музқаймоқ қоғозлари ва шу каби нарсаларга кўзимиз тушади. Тан олиш керак, кўпда чиқиндалар ҳар жойга ташлаб кетилади. Шунинг учун ҳам фуқароларда тозалаш-ободонлаштириш ишларига, озодаликка, саранжом-саришталикка, соҳа фидойиларининг меҳнатига ва яратилган шароитларга ҳурмат, дахлдорлик ҳиссини уйғотиш зарур.

Тозалик тадбирлари шаҳардаги бошқа маҳаллаларда ҳам давом этмоқда.

Шерали ХОЛБОЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Термиз шаҳар Кенгаши раиси

 

Ободлик кўнгилдан бошланади was last modified: Декабрь 15th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »