Партия ходимлари фаоллиги ошади

7 Декабрь, 12:21 • Наманган вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 13 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия ходимлари фаоллиги ошади нет

Шу йил 12 июлда Президентимиз Шавкат Мирзиёев  Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва ижрочиси бўлиши керак” номли маърузаcида сиёсий партиялар ва барча бўғинлардаги  депутатлар олдида турган устувор вазифаларни белгилаб берган эди. Унда хусусан, кадрлар малакасини ошириш юзасидан таклиф билдирилиб, барча вилоятлар марказларида олий ўқув юртлари негизида маҳаллий партия ташкилотлари ходимларини ва халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман  кенгашлари депутатларини ўқитишни йўлга қўйиш лозимлиги айтилганди.

Видеоселектор йиғилишида қўйилган бу вазифадан келиб чиққан ҳолда Наманган вилоят ҳокимлиги ва халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳам икки босқичдан иборат ўқув семинари ташкил этдилар. Ушбу тадбирда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Наманган вилоят ташкилоти вакиллари ҳам фаол қатнашдилар. 22-27 ноябрь кунлари семинарнинг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси фаоллари ҳам иштирок этдилар.

Наманган қурилиш-муҳандислик ҳамда Наманган муҳандислик-технология институтларида бўлиб ўтган тадбирларда сиёсий партиялар ва депутатларнинг жамиятдаги ўрни, уларнинг нуфузини янада кўтариш, халқнинг ҳақиқий таянчи ва суянчи бўлиш учун нималар қилиш кераклиги, Ватан манфаатлари йўлида жонбозлик ва фидоийлик кўрсатиш шартлиги ҳақида атрофлича фикрлар билдирилди. Айниқса, депутатларнинг сайловчилар билан иш олиб боришла, оммавий ахборот воситаларида чиқишларни кўпайтиришда, аёллар ва ёшлар қанотларининг фаолиятларини ҳозирги замон талаблари даражасига кўтаришда ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар борлиги қайд этилди.

Семинар жараёнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари Муҳаммаджон Мақсудов, Солижон Мўминов сиёсий партиялар вакиллари ва депутатлар билан учрашдилар. Олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг маърузалари ҳам тингланди. Ўзаро мулоқотларда  12 июлда Президентимиз Шавкат Мирзиёев  Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишида билдирган фикр-мулоҳазалари асосида иш ташкил этиш масалалари диққат марказида бўлди. Яна бир бор депутатлар сайловчилар ишончини оқлаш учун ўз иш услубларини такомиллаштиришлари, кўпроқ халқ билан мулоқот олиб боришлари зарурлиги таъкидланди.

         Исроил Жўраев, Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят кенгаши раиси вазифасини бажарувчи:

 — Кўпинча шундай бўлади. Инсон ўзининг талаб даражасида ишламаётганлигини ҳис этади. Бироқ вазиятни ўзгартириш учун нима қилиш кераклигини билмайди. Аниқроғи, қандайдир фикрлари бор-у, ўзига ишонмайди, мана шундай пайтда унга албатта, маслаҳат ва йўл-йўриқ керак. Шу жиҳатдан семинар партиямиз ходимлари учун  ҳам, депутатлар учун ҳам жуда фойдали бўлди. Қатор масалаларда тўғри иш тутаётганимизни, айрим соҳаларда эса усул ва услубларни ўзгартириш даркорлигини ҳис этдик. Бу эса ҳаммани фаолликни оширишга ундайди.

Шу ўринда партиямиз вакиллари анжуман иштирокчиларига кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикрларини ҳам билдирдилар. Жумладан, партиямиз Наманган туман кенгаши раиси Ёрқиной Ҳожиматова, халқ депутатлари Чортоқ туман кенгашидаги “Адолат” СДП гуруҳи етакчиси Саидолим Абдураҳмоновнинг ахборотларини кўпчилик қизиқиб тинглади. Савол-жавоблардан кейин эса мавзу янада теранлик ва аниқлик касб этди.

Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Наманган вилоят Кенгаши матбуот котиби

Партия ходимлари фаоллиги ошади was last modified: Декабрь 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »