Партия лойиҳаси — эътибор ва эъзоз

29 Декабрь, 18:23 • Қорақалпоғистон Республикаси, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 147 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия лойиҳаси — эътибор ва эъзоз нет

Партиямиз Сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича 2015-2019 йилларга мўлжалланган амалий ҳаракатлар Дастури ижросини таъминлаш мақсадида қатор лойиҳалар ишлаб чиқилиб, улар доирасида партия Сиёсий Кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари, шунингдек маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар томонидан самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Амударё туман Кенгаши томонидан «Саховат – беназир қадрият» лойиҳаси доирасида янги йил олди хайр-саховат тадбирлари ўтказилди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Амударё туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати Илхом Полвонов тумандаги “Арна бўйи” МФЙ ҳудудида жойлашган 27-сонли мактабнинг 1-синф ўқувчилари ҳамда 11-сонли мактабгача таълим муассасасининг тарбияланувчиларига янги йил совғаларини улашиб, болаларнинг бир олам қувончига шерик бўлди.

Шунингдек, МФЙда яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган 4 нафар кишининг оила аъзоларига янги йил совғаси сифатида озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.

Шарипа ТОРЕШОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий

Кенгаши бош мутахассиси

Партия лойиҳаси — эътибор ва эъзоз was last modified: Декабрь 30th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »