ПРЕСС РЕЛИЗ

12 Декабрь, 18:34 • Пресс-релизлар • 152 марта кўрилди • Комментариев к записи ПРЕСС РЕЛИЗ нет

12 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар, мутасадди вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, партия фаоллари иштирок этган йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилга мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, давлатимизнинг 2018 йилда амалиётга татбиқ этиладиган бош молиявий ҳужжати лойиҳаси аҳолининг фаровонлиги ва турмуш даражасини оширишга йўналтирилган бўлиб, мазкур Бюджетнома Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифалар асосида ишлаб чиқилган.

Эътироф этилганидек, 2018 йилда ҳам аввалги йиллар сингари Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг устуворлиги сақлаб қолинади ва ижтимоий соҳага йўналтириладиган маблағлар 34,7 трлн. сўмни ёки жами харажатларнинг 55,8 фоизини ташкил этади. Бу Бюджетнома лойиҳасининг халқчилигини ва ижтимоий йўналтирилганлигини яққол намоён этади.

2018 йилги Давлат бюджети лойиҳасининг харажатлар қисмида асосий эътибор таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, аҳолини мақсадли ижтимоий қўллаб-қувватлашга, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи тўлови, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдорини инфляция суръатларидан кам бўлмаган миқдорларда ошириш таклиф этилмоқда.

Фракция аъзолари келгуси йилда илм-фан соҳасини ривожлантиришга йўналтириладиган маблағлар миқдорини сезиларли даражада ошириш кўзда тутилганлиги “Адолат” СДП Сайловолди дастуридаги устувор вазифаларга ҳамоҳанг эканини қайд этдилар.

Жумладан, 2018 йилги Бюджетнома лойиҳасида давлат илмий-техникавий дастурлари доирасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун Давлат бюджетидан 380,2 млрд. сўм маблағлар ёки 2017 йилга нисбатан 34,5 фоизга ошириш кўзда тутилганлиги депутатлар томонидан ижобий баҳоланди.

Ушбу маблағ илмий-тадқиқот муассасаларида илмий ва илмий-педагог кадрларни ўқитиш, шунингдек, докторантураларни ташкил қилишга, Фанлар академияси тизимида янги ташкил этилган илмий муассасаларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга ҳамда 2018 йилда илмий-тадқиқот муассасаларининг замонавий иш фаолияти ва инфратузилмасини тўлиқ ривожлантириш Дастурини амалга оширишга, шунингдек, мукаммал таъмирлаш ишларига сарфланиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, бош молиявий ҳужжат лойиҳасида соғлиқни сақлаш тизимига ҳам катта эътибор қаратилган бўлиб, ушбу соҳа харажатлари учун 9,6 трлн.сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган. Яъни, бу кўрсатгич олдинги йилга нисбатан 30,9 фоизга ўсган бўлиб, мазкур тизимни ислоҳ қилиш ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш юзасидан қабул қилинган дастурлар доирасида барча тадбирларни молиялаштириш ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконини беради. Хусусан, биринчи тиббий ёрдам хизмати, тез ва шошилинч тиббий ёрдам, оила соғлиғини мустаҳкамлаш, она ва бола ҳимояси, тиббиёт муассасаларида ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармонларнинг мавжудлиги бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларни амалга ошириш сифатини кучайтиришга бирламчи аҳамият қаратилади. Ушбу йўналишларда амалга оширилаётган ишларнинг барчаси “Адолат” СДПнинг дастурий мақсадларига тўла мос келади.

Муҳокамалар жараёнида фракция аъзолари томонидан Давлат бюджети лойиҳасида тиббиёт муассасалари учун мўлжалланган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ҳудудлар кесмида адолатли тақсимлаш тизимини жорий этиш, ҚВПларни тор ихтисосликдаги врачлар билан таъминлаш ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш каби мақсадларга ажратилган маблағларнинг ижроси устидан депутатлик назоратини ўрнатиш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, Давлат бюджетида ижтимоий соҳа учун кўзда тутилган харажатларнинг аниқ мақсадли бўлиши устидан депутатлик назоратини ўрнатиш ҳамда бюджет соҳасига оид қонунчиликни ривожлантириш бўйича зарур тадбирларни амалга ошириш юзасидан фикр ва таклифлар билдирилди.

Йиғилиш сўнггида Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети лойиҳаси фракция аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.

 

ПРЕСС РЕЛИЗ was last modified: Декабрь 12th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »