ПРЕСС-РЕЛИЗ

28 Декабрь, 16:28 • Пресс-релизлар • 189 марта кўрилди • Комментариев к записи ПРЕСС-РЕЛИЗ нет

2017 йил 28 декабрь куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан “Тараққиёт стратегияси” марказида “Фуқаролар репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш – оилалар мустаҳкамлиги ва жамият саломатлиги гарови” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази ва “Оила” илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия экспертлари ва фаоллари, ҳамкор ташкилотлар масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида ва 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни ўрганиш, соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, аҳолининг тиббий маданиятини оширишда ҳамкорликдаги ишларни белгилаб олишга қаратилди.

Эътироф этилганидек, давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонида соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш соҳасида белгиланган мақсад-вазифалар ижроси доирасида ўтган қисқа даврда тиббиёт соҳаси тубдан ислоҳ этилди, жойлардаги қишлоқ врачлик пунктлари оптималлаштирилди, аҳолига бирламчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш ва патронаж хизматлари сифатини яхшилашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан жойларда аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, касалликлар профилактикаси, патронаж ва скрининг хизматларини замонавий даражага кўтариш, аҳолини арзон ва сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган вазифалар ижроси устидан жамоатчилик назорати ўрнатилди. Соҳадаги муаммоларни аниқлаб, уларни ҳал этишга қаратилган механизмлар жорий этилди.

Шунга қарамай, Президентимизнинг парламентга Мурожаатномасида инсон саломатлигини муҳофаза қилиш борасида сўнгги вақтда олиб бораётган ишларимизга қарамасдан, жойларда кўплаб муаммолар ҳамон сақланиб қолаётгани қайд этилди. Ана шуларни ҳисобга олиб, ҳудудлар аҳолиси учун қулай бўлган, сифатли ва замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш, касалликларни барвақт аниқлаш бўйича бошланган ишларни изчил давом эттиришга доир инновацион ёндашувлар илгари сурилди. Қонунчилик палатаси ўз иш фаолиятида асосий эътиборни тизимдаги муҳим муаммоларни, айниқса, жойларда ҳал этишга қаратиши мақсадга мувофиқ эканлиги белгиланди.

Давра суҳбатида алоҳида қайд этилганидек, Ўзбекистон “Адолат” СДП мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, эришилган натижаларни эътироф этган ҳолда, соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни ўрганиш, соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришни зарур, деб ҳисоблайди.

Айни шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирилиги билан имзоланган Меморандумга мувофиқ “Одам аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш тўғрисида”ги, “Аҳолининг репродуктив саломатлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, аҳоли орасида муҳокама қилиш ҳамда қабул қилинишига эришиш белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, тадбирда ушбу масалага иштирокчилар томонидан алоҳида эътибор қаратилди. Соҳа мутахассислари ва депутатлар бугунги кунда мавжуд баъзи чекловлар туфайли мамлакатимизнинг тиббиёт соҳасидаги салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилмаётганлиги, айрим тиббий муолажаларни ўтказиш, хусусан, трансплантологияга, ЭКУ (экстракорпорал уруғлантириш) каби масалаларда фуқароларимиз ҳамон хориждаги тиббиёт муассасаларига мурожаат этишга мажбур бўлаётганини қайд этишди.

Шу сабабдан, Ўзбекистонда инновацион ёрдамчи репродуктив технологияларни жорий этиш ҳамда “Одам аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш тўғрисида”ги, “Аҳолининг репродуктив саломатлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Бу борада “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда қонун лойиҳаларини оддий фуқароларнинг таклиф ва фикрлари асосида маромига етказиш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Давра суҳбати якунида фуқароларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилаётган давлат даражасидаги эътибор баробарида, аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ва ёшлар орасида соғлом турмуш-тарзи тамойилларини тарғиб қилиш, соҳада ишга солинмаётган имкониятлардан фойдаланиш ҳамда жойлардаги мавжуд масалаларни ҳал этишда ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.

ПРЕСС-РЕЛИЗ was last modified: Декабрь 28th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »