Президент мурожаатномасини тинглаб…

22 Декабрь, 19:39 • Депутат минбари, Муносабат, Фракция, Янгиликлар • 181 марта кўрилди • Комментариев к записи Президент мурожаатномасини тинглаб… нет

Бугун Президентимиз Ш.Мирзиёев мамлакатимиз тарихида илк бор, янги амалиёт сифатида Олий Мажлисга мурожаатнома шаклидаги дастурий маъруза билан чиқиш қилди. Мазкур маросимда олдимизда янада улкан ва масъулиятли вазифалар турганини англадим.

Мурожаатномада илгари сурилган барча фикрлар, ғоялар, ташаббуслар ягона эзгу мақсад – фуқароларимиз учун фаровон турмуш шароити яратиш, юртимизни ҳар томонлама тараққий эттиришга йўналтирилганига яна бир бор амин бўлдим.

Мамлакатимизда 2017 йилда амалга оширилган жадал ислоҳотлар келгуси йилда ҳам Президентимиз бошчилигида янада қатъият, шижоат асосида, юксак марраларни кўзлаб давом эттирилишига яна бир карра ишонч ҳосил қилдик.

2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”, деб эълон қилингани катта кўтаринкилик билан қабул қилинди. Буни Ўзбекистон “Адолат” СДП дастурий ғояларини амалга ошириш учун жуда қулай шароит, сифатида эътироф этиш мумкин.

Айниқса, парламентимиз фаолиятини янада кучайиши, депутатларимиз уйғониши, “тирик қонунлар” қабул қилишимиз лозимлиги, халқ манфаати йўлида янги ва замонавий ташаббусларни дадил илгари суришимиз зарурлиги ҳақидаги тавсияларни биз – халқ вакиллари фаолиятининг бош мезонига айланиши кераклигини янада чуқур англаб етдик.

Жамиятимиз ҳаётидаги муҳим масалалар юзасидан ўнга яқин янги қонунлар қабул қилиш, уларни кенг жамоатчилик, айниқса, фуқаролар иштирокида муҳокама қилиб, халқимиз фикрлари асосида бойитиш зурурлигини, қонун манбаси халқ бўлиши лозимлигига ишонч ҳосил қилдик.

Шу билан бирга, бошқарувда мутлақо янги тизим жорий этилаётгани, ҳокимиятлар ваколатларини баҳолаш мезонларининг ишлаб чиқилиши, номарказлаштириш сиёсати амалга оширилиши каби жуда муҳим масалалар юзасидан юксак жасорат билан илгари сурилган ташаббуслардан руҳландик.

Ҳудудларда аҳолини ташвишга солаётган “чегара постлари”, “айбсиз айбдор бўлиш”, “номуносиб тарзда жавобгарликка тортилиш” каби долзарб муаммолар бартараф этилганидан хурсанд бўлдик.

Аёлларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларга қулай шароит яратиш, хотин-қизлар ўртасидаги ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан янги вазифалар белгилангани ҳам уларнинг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлашга, оилаларимиз хотиржамлигини таъминлаш ҳамда фарзандларимизнинг баркамол бўлиб вояга етказишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Умуман, мурожаатнома асосида белгиланган вазифалар ижросида биз – депутатлар янада фаол бўлишимиз лозимлигини, халқимиз учун Президентимиздек фидоийлик, жонкуярлик билан ишлашимиз лозимлигини, бизга фақат ва фақат халқ баҳо беришини дилдан ҳис қилдик.

Шуҳрат ЯКУБОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Президент мурожаатномасини тинглаб… was last modified: Декабрь 22nd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »