Сафдошимиз “Йил аёли — 2017” миллий танлови ғолиби

29 Декабрь, 12:38 • Аёллар қаноти, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 172 марта кўрилди • Комментариев к записи Сафдошимиз “Йил аёли — 2017” миллий танлови ғолиби нет

Маълумки, куни кеча Тошкент шаҳрида “Йил аёли – 2017” миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Энг қувонарлиси, мазкур танловда ҳайъат аъзолари томонидан “Фарғона Роза-ал” корхонаси, “Ибратли Бекам” нодавлат таълим муассасаси раҳбари, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгашининг “Аёллар қаноти” етакчиси Шаҳноза Ғаниева энг олий ўринга муносиб деб топилди.

— Бу ҳушхабар янги йил арафасида мен учун кутилмаган совға бўлди, – дейди Шаҳноза Ғаниева. – Танловнинг олий ўрин совриндорига лойиқ топилганимдан беҳад хурсандман. Бундай ишонч мени янги мақсадларга ундайди.

Республикамизда яратилган кенг кўламдаги имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда йигирма бир ёшимда тадбиркор сифатида иш бошладим. Аниқроғи, йиллар мобайнида ўзим шуғулланиб келган пазандалик ҳунаримни хотин-қизларимизга, уй бекаларига ўргатиш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида “Фарғона ибратли бегим” нодавлат таълим муассасасини ташкил қилдим. Айни пайтда вилоятимиз аёллари – опа-сингилларимиз чеварчилик, пазандачилик, оила ҳамшираси, жаҳон таомлари, сартарошлик, карвинг – мева-сабзавотлардан гул ясаш каби 20 дан ортиқ йўналишлардаги ўқув курсларида таҳсил олиш имкониятига эгалар. Энг эътиборлиси, қизлар бу ерда ўқиш баробарида оилавий ҳаётга ҳам пухта тайёрланадилар.

Фаолиятимиз самарадорлиги боиси, яқин 3 йилдан буён Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг вилоят Кенгашида “Аёллар қаноти” етакчиси сифатида ҳам ишлаб келмоқдаман. Ушбу қанот тизимида опа-сингилларимизнинг сиёсий, ҳуқуқий дунёқарашини юксалтиришга қаратилган тадбирлар, турли кўрик-танловлар, давра суҳбатлари ва семинарларни мунтазам равишда ташкил этиб бораяпмиз. Вилоятимиздаги “RUXSOR” телеканали орқали эфирга узатилаётган муаллифлик кўрсатувим бўлган “Бекажон” ҳам аёлларни ташаббускорлик ва меҳнатсеварликка даъват этиб, адолатчи аёллар сафини кенгайтирмоқда.”

Биз сафдошимизни ушбу муваффақият билан муборакбод этамиз ва партиямиз сафида Шаҳноза Ғаниева каби ҳар соҳада етакчи аёллар янада кўпайишига тилакдошмиз!

Комила Исраилова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Фарғона вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

Сафдошимиз “Йил аёли — 2017” миллий танлови ғолиби was last modified: Декабрь 29th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »