Сайлов — демократиянинг ажралмас белгиси

18 Декабрь, 09:20 • Сайлов — 2017, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 122 марта кўрилди • Комментариев к записи Сайлов — демократиянинг ажралмас белгиси нет

Маълумки, мустақиллик йилларида қонунчилик муҳим тараққиёт босқичини босиб ўтиб, сайлов қонунчилиги жамият ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий-маданий тараққиёти билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланди. Ундаги ўзгаришларни, ютуқларни ўзида бевосита акс эттирди, сайлов қонунчилиги жаҳондаги илғор сайлов жараёни ва тажрибалари асосида шаклланди.

Жумладан, Асосий қонунимизнинг 117-моддасида фуқароларимизнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланиб, бу ҳуқуқни амалга оширилиши “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатлари билан тартибга солинди.

Республикамиз ҳудудидаги барча вилоят, туман ва шаҳарларида Халқ депутатлари Кенгашлари бўйича сайлов ўтказишни тартибга солиш, ушбу сайлов тизими билан боғлиқ тушунчалар “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгилаб берилган.

Шунингдек, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловларда такрорий овоз бериш масалалари ҳам алоҳида моддада ифодаланган.

Масалан, ушбу Қонуннинг41-моддасига асосан овоз беришда иштирок этган сайловчилар ярмидан кўпининг овозини олган депутатликка номзод сайланган деб ҳисобланади.

Мазкур Қонуннинг 42-моддасида, башарти сайлов округи бўйича депутатликка икки нафардан ортиқ номзод қўйилган бўлса-ю, улардан бирортаси ҳам сайланмаса, округ сайлов комиссияси энг кўп овоз олган икки нафар номзод бўйича округда такрорий овоз бериш ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиши ва бу хусусда тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси ҳамда округ сайловчиларини хабардор этади.

Такрорий овоз бериш икки ҳафта ичида ушбу Қонуннинг талабларига риоя этган ҳолда ўтказилиши, такрорий овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган номзод сайланган деб ҳисобланиши, такрорий овоз беришда сайловчиларнинг иштирок этиши фоизи ҳисобга олинмаслиги белгиланган.

Таъкидлаш жоизки, жорий 2017 йил 29 августда “Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилиниб, унга асосан Тошкент шаҳрининг барча туманларида ҳам халқ депутатлари Кенгашлари тузилади.

Мазкур қонунга кўра, Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов — 2017 йил декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида, яъни 24 декабрь куни ўтказилади.

Шуни таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳрида доимий ёки вақтинча рўйхат асосида яшовчи барча фуқароларимиз ўзларининг жамият ва давлатнинг сиёсий ҳаётидаги юқори ўринларини кўрсатган ҳолда, сайлов ҳуқуқларидан бевосита фойдаланишлари ҳамда мазкур жараёнда фаол иштирок этишлари лозим.

Бу эса, ушбу сиёсий жараённинг адолатли ва шаффоф ҳолда ўтишини таъминлабгина қолмай, сайлов қонунчилигини янада мустаҳкамланишини таъминлайди.

Мавлуда Бобоқулова,

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси масъул ходими

Сайлов — демократиянинг ажралмас белгиси was last modified: Декабрь 19th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »