Семинар таассуротлари

9 Декабрь, 12:05 • Сиёсий ўқув, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 157 марта кўрилди • Комментариев к записи Семинар таассуротлари нет

Жорий йилнинг  23-24  ноябрь кунлари  Ўзбекистон  “Адолат” СДП    ташаббуси  билан  Навоий  Вилоят Кенгашида “Маҳаллий  Кенгашларда  партия  позицияси  ва  электорат  манфаатларини  ифода  этишнинг  долзарб  масалалари” мавзусида  барча  вилоятлар  иштирокида ўқув – семинар  бўлиб  ўтди. Семинарда  барча  вилоятлар, Қорақалпоғистон  Республикаси ҳамда  Тошкент  шаҳридан  партиявий – ташкилий ишлар бўйича раис ўринбосарлари ва  Халқ депутатлари ҳудудий  Кенгашлар депутатлари ва депутатлик  гуруҳлари  раҳбарлари  иштирок  этди. Ушбу  семинар  иштирокчиси  сифатида  шуни  айтишим  керакки,  семинар  дастури  ва  Навоий  вилоятида  амалга  оширилган  ишлар  бугунги  куннинг  талабига  мослигини ва айни вақтда  юқори  савияда  ташкил  этилганлигини  семинар  иштирокчиларининг  юз-кўзларидан  пайқаш  мумкин эди.

   Муҳтарам  юртбошимизнинг  жорий йил 12  июлдаги  “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли  видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан  келиб чиқиб  белгилаб  олинган  чора – тадбирлар  режасини  қай  даражада  амалга  оширилиши  кераклигини  Навоий  вилояти  тимсолида   кўрсатиб, керак  бўлса  янада  такомиллаштириш, оммалаштириш  яъни барча вилоятларда  жорий  этиш  кераклигини  Навбаҳор  ва  Кармана  туман  Кенгашларида,  қолаверса  БПТларга  бориб улар билан суҳбатлашув жараёнида гувоҳи бўлдик. Айниқса,  семинарда Ўзбекистон  “Адолат” СДП  Сиёсий  Кенгаши  раиси ўринбосари

Абдукамол Раҳмонов учрашувлар  давомида  партия  лойиҳаларининг ва амалга  оширилган  ишларнинг мазмун  моҳияти  ва  келажакда  қандай самара бериши,  партиянинг   жамиятдаги  тутган ўрни қандай бўлиши  кераклиги, бунинг  учун  партия  ходимлари ва  депутатларимиздан    нималар  талаб   қилинишини маҳорат билан  тушунтирилди. Шу  ўринда  ўқув жараёнида яна  бир  нарса  таъкидланди:  бугунги  кунда  жадаллик  билан  ривожланиб  бораётган даврда  партия  томошабин  эмас,  балки  бир  қадам олдинда  юриши, ташаббускор  бўлиши , “Адолат” СДП  номига  мос  ҳолда  ҳаракат  қилиши , инсон манфаатларини  ҳар  томонлама ҳимоя  қилишда биринчи ўринда  бўлиши  кераклиги, электорат  манфаатларини  ҳимоя  қилишда , сайловолди  дастуримизни  тўлиқ  амалга  ошириш,  керак  бўлса  сайловолди  дастурни  бугунги  сайловчиларнинг  талабига  мос  равишда  такомиллаштириб бориш  тўғрисидаги маърузалар ўринли бўлди.

 Мен  ҳам  ушбу  семинар иштирокчиси  сифатида ўз таассуротларимни  ноябрь ойининг охирларида бўлиб ўтган Сурхондарё вилоят  Кенгаши вакиллари ҳамда  шаҳар, туман  Кенгашлари раислари, Махаллий Кенгашлар депутатлик гурухлари раҳбарлари, ижрочи котиблар ва партия фаолларининг йиғилишида йиғилганларга батафсил баён қилиб бердим. Тадбирда мазкур  семинар  иштирокчиси  Халқ  депутатлари Сурхондарё  вилоят  Кенгаши  депутати  Қизларшой  Раҳматова ҳам сўзга чиқиб ўз нутқида семинар таассуротлари ва ундан  келиб  чиқиб келажакда  амалга  оширишимиз керак бўлган ишлар  ва  олдимизда  турган вазифалар ҳақида  гапирар экан, битта  масалага,  яъни   вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларига партия лойиҳалари доирасида  масалалар киритишга эътибор  қаратилиши тўғрисида  алоҳида батафсил  тўхталиб ўтди.

Вилоят Кенгаши йиғилиши  сўнггида  вилоят  Кенгаши  раиси томонидан йил якунигача  бўлган  қисқа  даврда  ҳар  бир  вилоят  Кенгаши  ходими, шаҳар ва туманлар  Кенгашлари  раислари, партия  депутатлик гурухлари раҳбарлари, ижрочи  котибларнинг  ҳар бири  билан алохида  сухбатлашиб  тегишли  топшириқ  ва  кўрсатмалар  берилди.

Ўйлайманки,  семинар  таассуротлари  келажакда  партия  позициясини  мустахкамлашда  ва  электорат  ишончини қозонишда  ҳамда  сайловолди  дастуримизни  тўлиқ  амалга  оширишда  муҳим  дастуриламал бўлади.

Исроил Қурбонов,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Сурхондарё

 Вилоят  Кенгаши  Раиси ўринбосари 

Семинар таассуротлари was last modified: Декабрь 9th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »