Сиёсий билимлар ҳуқуқий маданиятни шакллантиради

20 Декабрь, 18:45 • Партия лойиҳаси, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 113 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиёсий билимлар ҳуқуқий маданиятни шакллантиради нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ташаббускорлигида партиянинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори!” лойиҳасида ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари маҳаллаларда сиёсий ўқувлар ташкил қилиб келинмоқда. Партиянинг Термиз туман Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган навбатдаги сиёсий-ҳуқуқий ўқувлари ҳам тумандаги фуқароларнинг сиёсий билимларини бойитиб, ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга хизмат қилмоқда. Хусусан, туманнинг “Қаҳрамон” МФЙда ташкил этилган сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар давомида юртимиз ва жаҳонда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларнинг қисқача тафсилотига тўхталиб ўтилди. Маҳалла фаоллари ҳамда фуқароларига “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, шунингдек, “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг мазмун-моҳияти очиб берилди.

Отабек Мавлонов, халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати:

— Ўқув машғулотларидан асосий мақсад, мамлакатимизда кечаётган демократик янгиланишларни, қабул қилинаётган қонун ва қарорлар мазмун-моҳиятини, инсон манфаатлари учун ишлаб чиқилаётган ислоҳотлар ва уларнинг амалдаги ижросини аҳолига кенг қамровда тушунтириш, халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шу билан бир қаторда ижтимоий-маънавий муҳитни ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасидаги кенг кўламли ишларни аҳоли ўртасида тарғиб қилишдан иборатдир.

Сиёсий ўқув барча фуқароларнинг саводхонлигини ривожлантириш баробарида уларнинг ҳуқуқий маданиятини ҳам шакллантирди. Шунингдек, ўз тадбиркорлик фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган маҳалла фуқаролари ўзларини қизиқтирган барча маълумотларга эга бўлишди.

Убайдулло ТОҒАЙНАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Термиз туман Кенгаши раиси

Сиёсий билимлар ҳуқуқий маданиятни шакллантиради was last modified: Декабрь 20th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »