Сиёсий ўқувда қонун таҳлили

26 Декабрь, 18:00 • Бухоро вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 97 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиёсий ўқувда қонун таҳлили нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши ташаббускорлигида вилоят Кенгаши ходимлари учун сиёсий ўқув ташкил этилди. Ушбу ўқувда партия вилоят Кенгаши ходимлари иштирок этишди.

Дастлаб сиёсий ўқувда партия вилоят Кенгаши томонидан ҳафта давомида амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан фикрлар билдирилди.

Шу билан бирга ўқувда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти кўриб чиқилди. Бу борада партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов тўхталиб ўтар экан, дастлаб ушбу қонуннинг 1999 йилда қабул қилинганлиги, 37 моддадан иборат эканлиги ҳамда йиллар давомида қатор моддаларига ўзгартиришлар киритилганлиги борасида айтиб ўтди.

Партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Дилбар Ҳамдамова эса нодавлат нотижорат ташкилотлар тушунчасига изоҳ бериб ўтар экан, албатта, уларнинг ўзаро давлат органлари билан муносабатлари, халқаро алоқалари, ҳуқуқий мақоми ва мажбуриятлари, нодавлат нотижорат ташкилотини қандай ташкил этиш, ташкилот устави, рамзий белгилар, рўйхатдан ўтказиш тартиби, фаолиятининг иқтисодий асослари ҳақида тушунча бериб ўтди.

Қизғин савол-жавобларга бой бўлган сиёсий ўқувда ходимлар қонун моҳияти билан танишиб, ўзларининг сиёсий фаолликларини янада бойитишди. Нодавлат нотижорат ташкилотининг ўзига хос жиҳатлари борасида тушунчаларга эга бўлишди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Сиёсий ўқувда қонун таҳлили was last modified: Декабрь 26th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »